Давлат думаси якуний ўқишда болаларни Қуръон, Инжил ва мактабда ўқиладиган адабий асарларнинг зарарли маълумотларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонундан чиқиш ташаббусини маъқуллади. Бу ҳақда interfax.ru сайти хабар тарқатди.
"Мактаб ўқув дастурига киритилган адабиётлар, шунингдек, Россия учун анъанавий бўлган тўрт диннинг китоблари энди ушбу қонун билан тартибга солинмайди ", деди Давлат Думасининг маданият бўйича қўмитаси раҳбари ва қонун ташаббускори Элена Ямполская.
“Болаларни зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги мазқур қонунда, хусусан, ёш бўйича чеклов белгиларини қўллаш кўзда тутилган.
Ямполскаянинг сўзларига кўра, Давлат Думаси пайшанба куни қабул қилган қонун Роскомнадзор томонидан ахборот маҳсулотларини ўрганишда эксперт сифатида санъатшунос ва маданият мутахассисларини жалб қилиш имкониятини ҳам назарда тутади.
“Ўйлайманки, бу бизга адабиёт ва санъатга доир айрим асарларни бадиий тарихий аҳамиятга эга адабиётлар қаторига киритиш имкониятини беради, яъни улар ҳам амалдаги қонунчиликка мувофиқ ёрлиқланмайди”, — деди у ялпи мажлисда.