Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россияда мактабни битирганлар шартнома асосидаги ҳарбий хизматга жалб қилиниши мумкин

362

Россия Давлат думасида мактабни битирган эркакларни муддатли ҳарбий хизматни ўтамай туриб, уч ой давомида шартнома асосида ҳарбий хизматга олиш таклиф қилинди. Бу таклиф Давлат думасининг мудофаа бўйича қўмитаси раиси, мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Андрей Картаполов томонидан берилган.

Амалдаги қонунлар олий ёки ўрта-касбий маълумотга эга (техникум битирувчилари) шахслар билан шартнома тузишга рухсат беради. Сафарбарликка чақирилганлар уч ойлик хизматдан сўнг шартнома тузиши мумкин бўлади.

Давлат думаси сайтидаги ҳужжатларга кўра, ушбу таклиф ва тузатишлар қуролли кучларнинг “шакллантириш базаси кенгайтирилиши”га қаратилган. BBC рус хизматининг таъкидлашича, ушбу ташаббус “таълим цензини камайтириш”га, бу эса ўз навбатида янги чақирилганларнинг ёшини пасайтириш мақсадида амалга оширилган.

Шу билан бирга Картаполов 4 ойдан кам хизмат қилган ёки ҳарбий билим юртлари тайёргарлигини якунламаган аскар, матрос, сержант ва старшиналарнинг ҳарбий можароларда иштирок этишини тақиқлашни таклиф қилган.

Депутат бу тузатишларни 2021 йилда тўлдирилган қонун лойиҳасига киритган. Унинг 28 июнда иккинчи ўқиши бўлиб ўтади.

Бундан олдин Россияда шартнома асосида ҳарбий хизматга ўрнатилган ёш чегараси олиб ташланганди.

Москва Украинадаги ҳарбий можарода фақатгина шартнома асосида хизмат қилаётган ҳарбийлар иштирок этаётганини таъкидлаб келмоқда. Аммо кўплаб маълумотларга кўра, урушга муддатли хизматга чақирилганлар ҳам жалб қилинган. Кейинчалик Россия ҳарбий прокуратураси бунга масъул зобитларнинг жавобгарликка тортилганини маълум  қилганди. Бундан ташқари, РФ томонида хусусий ҳарбий компаниялар ҳам жанг қилаётгани тўғрисида хабарлар  тарқалган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан қўнғироқлашди

309 21:58 15.08.2022

Манингким ғамларим...

243 21:30 15.08.2022

Саҳобалар инсонларнинг энг олийҳимматлисидир

174 20:00 15.08.2022

Латвиялик руслар Россия тажовуз қилса Латвияни ҳимоя қилади(ми?)

483 19:40 15.08.2022

Туркия қурол ва энергия ресурслари соҳасида кучаймоқда – Эрдоған

391 19:25 15.08.2022

Исаак Ньютон: «Атеизм инсоният учун шунчалик беъмани ва жирканчки...»

519 19:10 15.08.2022
« Орқага