Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россияда МиГ-29 қирувчиси ҳалокатга учради

1843

Россиянинг Aстрахан вилоятида МиГ-29 самолёти режалаштирилган парвоз пайтида қулаб тушди, учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Жанубий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берди.

«2021 йил 18 август куни Aстрахан вилоятида режалаштирилган парвоз пайтида МиГ-29 самолёти ҳалокатга учради. Самолёт Aшулук полигони ҳудудидаги кимсасиз жойга қулади. Парвоз ўқ-дорисиз амалга оширилган. Учувчи ҳалок бўлган», — дейилади хабарда.

Айтилишича, қулаш сабабларини аниқлаш учун ҳалокат жойига Aэрокосмик кучлар Олий қўмондонлигидан комиссия юборилган.

МиГ-29 — товуш тезлигидан юқори учадиган тўртинчи авлод кўп мақсадли фронтал қирувчиси. Ушбу турдаги биринчи самолётлар 1983 йил июлда қўлланила бошлаган. Қирувчи экипажи бир кишидан иборат бўлиб, максимал тезлиги 2450 км/соат, амалий парвоз баландлиги 18 минг метрни ташкил қилади. Самолёт 30 миллиметрлик тўп билан жиҳозланган бўлиб, олтита осма нуқтада турли хилдаги қуролларни олиши мумкин. Aстрахан вилояти ҳудудида МиГ-29 самолётлари Aстрахан шаҳри яқинидаги Приволжский аэродромида жойлашган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россия-НАТО курашидаги янги жабҳа – скандинавияликлар

483 17:55 24.05.2022

Йирик ГЭСлар фойдами ёки зарар?

393 16:35 24.05.2022

АҚШ президенти Украинадаги вазиятни глобал муаммога тенглаштирди

180 16:09 24.05.2022

Яна бир компания Россияни тарк этяпти

448 12:11 24.05.2022

ЕИ тез орада рус нефтининг эмбаргоси бўйича келишувга эришади – Германия вазири

267 11:18 24.05.2022

Тайванни ҳимоя қилишга тайёрмиз – Байден 

1098 12:30 23.05.2022
« Орқага