Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Россияда қисман ҳарбий сафарбарлик: юртни тарк этаётган фуқаролар, мигрантлар эса...

1161

Ижтимоий тармоқларда, оммавий ахборот воситаларида Россия фуқароларининг катта қисми хориж давлатларига кетаётгани, уларнинг ҳарбий хизматдан бўйин товлаётгани каби ҳолатлар ҳақида сўз юритилмоқда. Россия федерацияси президенти Владимир Путиннинг қисман ҳарбий сафарбарликни эълон қилиши, ҳусусан бизнинг юртимизга ҳам Россия фуқароларининг кириб келаётгани ҳақида жуда кўплаб маълумотлар, турли мулоҳазалар берилмоқда. Аҳолимизда бу масалага оид маълумотларни камлиги ва қизиқишнинг юқорилиги АзонТВ онлайн телекалининг “Муносабат” кўрсатуви орқали мазкур масала юзасидан батафсил маълумот беришга сабаб бўлди. Кўрсатувда сиёсатшунос Ҳамид Содиқ бир қатор муҳим ва қизиқарли саволларга жавоб бериб, мулоҳазаларини билдирди. 

Савол:Россияда қисман сафарбарлик эълон қилинди бу нима?

– Россия президенти Владимир Путиннинг халққа мурожаатида қисман сафарбарлик эълон қилинди. Қисман сафарбарликда Россия қонунчилиги бўйича ҳарбий ҳисобда турганлар ва яқинда ҳарбий тайёргарлик ўтаган ёки мана шунга қобилятли бўлганлар чақирилади. Айнан қисман бу - ҳарбий ҳисобда турганларнинг чақирилиши ҳисобланади. Агар тўлиқ мобилизация бўладиган бўлса тиббий жиҳатдан яроқли бўлган давлатнинг барча эркаклари ва аёлларига тадбиқ қилинган бўлар эди.

Савол: Сафарбарликка юборилаётганларга қандай мажбуриятлар юкланди?

– Бу оддий сафарбарлик эмас. Унутмаслик керак бу ҳарбий сафарбарлик. Ҳарбий сафарбарликда тўғридан-тўғри давлатга ҳарбий тажовузлар бўлганда ёки Россия федерацияси ўзининг ҳарбий доктринасидан келиб чиқиб бошқа бир давлатлар билан ҳарбий ҳаракатларга кирганда эълон қилинадиган ҳолат ҳисобланади. Ва бу ерда ҳарбий сафарбар қилинган инсонлар тўғридан-тўғри ҳарбий ҳаракатларга киришади ёки бўлмаса ҳарбий ҳаракатларга ёрдам беради. Бу пандемия пайтидаги сафарбарлик эмас, бу маълум бир техноген офатлар бўлгандаги сафарбарлик эмас бунда айнан ҳарбий сафарбарлик назарда тутиляпти.

Савол: Россия Украина билан урушаётганини тан олдими?

– Россия федерацияси президенти Путиннинг халққа мурожаатидан келиб чиқиб айтишиимз мумкинки у тан олди эмас, тан олишга мажбур бўлди. Яъни бу кенг маштабли уруш сифатида эълон қилинганини кўришимиз мумкин.

Савол: Бу вазиятда Украина қандай жавоб қайтаради деб ўйлайсиз?

– Менинг назаримда Украинада бу масалада ҳеч нарса ўзгармайди. Украинанинг олдида биттагина йўл бор, бу ҳам бўлса ўзининг ҳудудларини қайтариб олиш ва ғалаба қозониш. Агар Украина ғалаба қозонмайдиган бўлса Украинада “тотал тозалаш” бошланади. Бу ҳолатни ҳали Россиянинг қўли баланд келмасдан олдин Бучадаги қирғинда, яна Изюмдаги қабрларни келтиришимиз мумкин. Битта қабрга юзталаб инсонлар кўмилган, 450та жасад эксгумация қилинган. Мана шундан кўринадики, Украинанинг бу ерда ютқазишга ҳаққи йўқ. Шунинг учун Украинанинг олдига қўйган мақсадлари ўзгармайди. Ўтказилган референдумлардан, баёнотлардан, халққа мурожаатлардан қатъи назар Украина ўзининг ҳудудларини озод қилишда давом этади. 

Савол: Россиядаги бу сафарбарлик урушда ғолиб келишга имкон берадими?

– Бу ҳолат урушда қўли баланд келишига сабаб бўлмайди. Чунки бу сафарбарликсиз ҳам Россия қўлидан келган ҳамма ҳаракатни қилаётган эди. Бугунги халққа қилинган мурожаатда Россиянинг олдин босиб олган ҳудудларининг масалан, камида 6000 кв.км жойини қўлдан бой берганлиги эсланмаяпти. Владимир Путин 17-20 дақиқалик мурожаат қилган бўлса агар яхшилаб тингласак мурожаатнинг ичида ўзига бир неча маротаба зид гапирганини кўришимиз мумкин. Агар ҳарбий ҳаракатлар режа бўйича кетаётган бўлса, сафарбарликка эҳтиёж сезмаслик керак эди. Ваҳоланки, Россия шу даражада кучли бўлса “бизнинг ҳудудимизга хавф бор”,  деб халққа мурожаат қилмас эди.Бу ерда бир нарса мени жуда ҳайрон қолдирди. Агар Владимир Зеленский билан Путиннинг овозини олдин эшитмаган бўлсак, бу гапларнинг катта қисмини Владимир Зеленский айтаяпти деб ўйлаган бўлар эдик. Амалга оширилаётган зулм, фуқаролик объектларига берилаётган зарбалар, қонли тозалашлар буни бугун глобаллашган дунёдан яшириб бўлмайди. Ҳозирда Россия чиқиб кетган ҳудудларда аниқ фактлар билан жуда катта терговчилар ишлаяпти. Менинг назаримда Россиянинг халқининг катта қисми ҳам бунга ишонмайди. 

Владимир Путин мурожаатида айтганидай ҳарбий ишлаб чиқариш, ҳарбий саноатни жадал ривожлантириш имконияти йўқ. Сабаби, Россия ҳарбий саноати, чиплар, ақлли ҳужум қиладиган техниканинг 80 фоизи ғарбдан келади. Масалан оддий ҳарбий подшипникларни ҳам ишлаб чиқариш имконияти йўқ. Агар бунга имконияти бўлганда мурожаатдан олдин ҳам маълум бир ҳаракатларни қилган бўлар эди. Бундан ташқари бугунги кунда Россиянинг қуролли кучларини кийимлар, қурол-яроғ билан таъминлашнинг жуда катта муаммолари бор. Логистика билан боғлиқ муаммолар кам эмас. 1960 йилларда ишлаб чиқарилган танклари билан урушга мажбур бўлаётганини кўриб турибмиз. Изюмнинг ўзида 40 дан ортиқ танк тўлиқ ишлаб турган ҳолатда Украина ҳарбийлариннг қўлига ўтди. 

Савол: Бу сафарбарликка Россия фуқаролари “лаббай” деб жавоб берадими?

–  Бу ерда вазиятни икки қисмга ажратамиз. Россия фуқаролари ҳали Россия жанг майдонида ютқазмаётган вақтда ҳам лаббай деб жавоб бермаган. Ҳаттоки Россияда контракт асосида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар: “Мен шартномада Россия махсус операцияларида қатнашганда иштирок этаман деб шартнома тузмаганман балки тўлақонли ҳарбий ҳаракатлар бўлса иштирок этаман деб шартнома тузганман” деган маънодаги аризаси билан урушга бормаяпти. Бу масалада судлашиш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Ёки бўлмаса  ўнлаб, йигирматалаб дезертирлик ҳолатларини ҳам учратишимиз мумкин. Энди тасаввур қилайлик Россия тўлақонли ютқазяпти, биз буни Владимир Путиннинг талвасасидан ҳам кўришимиз мумкин. Энди ютқазаётган пайти Россия халқи бунга лаббай деб жавоб бермайди. Шунинг учун ҳам энди мамлакатдан чиқиб кетиш ҳолатлари кўпайишини тахмин қилиш мумкин.

Савол: Бундай вазиятда Ўзбекистон ва Ўзбекистон ватандошлари қандай йўл тутиши керак?

– Россиядаги қонунсизлик ҳолатида қайсидир маънода ҳамма нарсани кутиш мумкин. Шунинг учун миграция масаласини, мигрантларимиз билан алоқани бундай ҳаракатларни олдиндан бўлишини ҳис қилиб алоқаларни мустаҳкамлаб келиш керак эди. Шундай бўлса ҳам мигрантлар масаласида мутасадди ташкилотлар бу ерда жиддий ҳаракатларни бошлаши керак. Россия федерациясидан чиқиб кетишни истаган ва Россия фуқаролигини олмаган мигрантлар билан мулоқотга киришиш керак. Уларни қандай Ўзбекистонга қайтариш, мана шу масалада Россия ҳукумати билан маълум бир алоқаларни йўлга қўйиш лозим. Сабаби, 35 миллионлик аҳолимиз бор ва кетиш даражаси шунга монанд бўлади. Россиядаги энг катта диаспора ҳам ўзбек диаспораси ҳисобланади. Шунинг учун турли хил легионларнинг ташкил қилиниши ва бошқа инцидентларни олдини олиш мақсадида ҳукуматимиз ҳуқуқий, сиёсий ва маънавий ҳаракатларни бошлаши керак.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Лавров Тожикистонга нега келяпти?

349 20:14 05.06.2023

Фотиҳ Эрбақон: «Одамларнинг машаққатларини енгиллатиш ибодатдир!»

509 18:18 05.06.2023

Душанбеда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилади

738 16:28 05.06.2023

Иброҳим алайҳиссалом чақириғига биринчи бўлиб «лаббайка» деганлар

582 14:40 05.06.2023

Таниқли ислом олими Жазоир ва  Марокашни мулоқотга чақирмоқда

1105 11:18 05.06.2023

Азон овози яхши эшитилмаса...

913 09:15 05.06.2023
« Орқага