Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россияда ташлаб кетилган ўзбекистонлик гўдаклар ватанга қайтарилди

1495

Фарзанд – азиз неъмат. Баъзида одамлар йиллар давомида кутиб, ҳар дуоларида илтижо қилиб, фарзандли бўлишади. Улар болаларининг қадрини билишади, бироқ айрим ота-оналар ўз фарзандига шундай муносабатда бўладики, буни кўрган киши уларнинг қилмишини асло оқлай олмайди.

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 2 ноябрь тонгида хорижда қийин аҳволда қолган юртдошларимизни ватанга қайтариш бўйича навбатдаги тадбир амалга оширилган. Вазирлар Маҳкамасининг хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг болаларини мамлакатимизга қайтариш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги қарори ва ИИВнинг тегишли фармойишига асосан ички ишлар органлари, соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, хорижда қаровсиз ва назоратсиз қолган 11 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансуб вояга етмаган болалар юртимизга қайтарилди.

Жорий йилнинг 21 октябрь куни Москва шаҳрига етиб борган ишчи гуруҳ, у ерда жойлашган болалар масканларидан ота-онаси вафот этган, ташлаб кетилган, ота-онаси спиртли ичимлик ёки гиёҳванд моддалар гирдобига тушиб қолган фарзандларни юртимизга олиб келишди. Ички ишлар органлари ва элчихона ходимлари биргаликда Россиянинг турли шаҳарларида сақланаётган Ўзбекистон фуқаролигига мансуб болалар ҳақида маълумот тўплаб, уларни юртга қайтариш бўйича ишлар олиб борган бўлса, соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари болаларнинг саломатлигини кўрикдан ўтказган. 

Ачинарлиси, олиб келинган болаларнинг 5 нафари ҳали уч ёшга кирмаган болалар эканлиги маълум қилинган. Бу дегани улар ҳали ўзлигини англаш тугул ота-онасининг меҳрини ҳис этиб улгурмаган. 

Маълумот учун: уч ёшгача бўлган 5 нафар болалар Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳузуридаги болалар уйига, хориждан мамлакатимизга қайтарилган бошқа болалар эса Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тошкент шаҳар вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига етказилган.

Албатта Ватан ҳар биримиз учун она кабидир. Шундай экан, ватан айрим сабабларга кўра қаровсиз қолган болаларни ўз ҳолича ташлаб қўймайди, ғамхўрлик қилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Зулҳижжа ойининг ўн куни... (1-мақола)

45 08:15 30.06.2022

Ахлоқус солиҳийн: Риё шифоси

58 07:45 30.06.2022

Халқнинг таълимига масъуллар: Халқ таълими вазири ўринбосари билан суҳбат

414 21:50 29.06.2022

Узрли кишининг ҳукмлари

323 21:30 29.06.2022

Шарқий Туркистон Республикаси нишонлари

333 20:15 29.06.2022

«Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сирлари соҳиби»: Бирор киши савол сўраса, ўшани эслаб қолиб, нақл қилиши

199 19:10 29.06.2022
« Орқага