Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россияда ўзбекистонлик кишини уриб юборган ҳайдовчи қочиб кетди

344

12 август, жума куни Мурино шаҳрида 49 ёшли Ўзбекистон фуқароси Ниссан автомобили ғилдираклари остида қолди. Унинг олган жароҳатлари ҳалокатли эди. Бу ҳақда 78. ru ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага асосланиб хабар берди.

Ҳодиса Мурино шаҳридаги Екатерининская кўчасида, Гренландия турар-жой мажмуаси яқинида содир бўлган. Мигрант йўлни пиёдалар ўтиш зонасидан ташқарида кесиб ўтаётган эди. Ниссан ҳайдовчиси эркакни уриб юборгач, воқеа жойидан қочиб кетган. 

Жабрланувчи олган жароҳатлари натижасида вафот этган. 

Ҳодиса айбдори қўлга олиниб, изоляторга ётқизилди. Мазкур ҳолат юзасидан “Йўл ҳаракати ва транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш” моддаси билан жиноят иши қўзғатилган, дейилади хабарда. 

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъуун...

Бу ҳодиса юзасидан Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасидан муносабат кутиб қоламиз.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркистоннинг қулаши ва оммавий қатағонлар

436 21:05 01.10.2022

Укамни гўдаклигида холам эмизган...

730 20:10 01.10.2022

Ислом оламининг қадимий беш кутубхонаси

390 19:25 01.10.2022

Фиқҳнинг уммат орасида тарқалишига сабабчи бўлган тўрт саҳоба. Саҳобалар даврида фиқҳнинг ҳолати

386 17:55 01.10.2022

Мансур ибн Илёс Шерозий — нейрожарроҳлик асосчиси

298 17:15 01.10.2022

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

532 15:55 01.10.2022
« Орқага