Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россияда ўзбекистонликларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш бошланди

994

Жорий йилнинг 25 январидан Россияда Ўзбекистон фуқароларининг эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш бошланди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Гувоҳномани Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими, шунингдек, мамлакатнинг Владивосток, Екатеринбург, Қозон, Новосибирск, Ростов-на-Дон ва Санкт-Петербургдаги бош консулликларида алмаштириш мумкинлиги маълум қилинмоқда. 

Қайд этилишича, ҳужжатлар Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 ноябрдаги «Россия Федерациясида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига янги турдаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини беришда қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 667-сон қарорига мувофиқ қабул қилинади. 

Ўзбекистон элчихонаси маълумотларига кўра, хоҳловчилар хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг асл нусхаси ёки фуқаронинг биометрик паспорти (ID карта), миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг асл нусхаси ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси учун купоннинг асл нусхаси билан элчихонанинг консуллик бўлимига, шунингдек, юқорида кўрсатилган шаҳарлардаги бош консулликларга мурожаат қилишлари мумкин. 

Ушбу масалада мутахассис фикрини аниқлаш мақсадида Azon.uz’нинг миграция масалалари бўйича экаперти Ботиржон Шермуҳаммад билан боғландик. Унинг таъкидлашича, қарор бўйича янги кўринишдаги гувоҳномаларни бериш декабрь ойидан бошланиши керак бўлган.

«Қарорга кўра, эски турдаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириб бериш назарда тутилган. Лекин бу деярли ҳеч қандай қўшимча имконият бермайди. Чунки Россияда Ўзбекистоннинг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси билан фақатгина шахсий мақсадларда фойдаланиш мумкин. Яъни Ўзбекистондан олинган ҳайдовчилик гувоҳномаси билан фақатгина шахсий автотранспорт воситасидан фойдаланиш, транзит мақсадида ишлатиш мумкин. Йўловчи ташиш, жамоат транспортини бошқариш ва бошқа ҳуқуқлар мавжуд эмас», – деди Ботиржон Шермуҳаммад.

Экспертнинг маълум қилишича, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун БҲМнинг 70 фоизи (189 минг сўм) миқдоридаги тўлов амалга ошириш талаб этилади. Шунингдек, 20 АҚШ доллари миқдорида консуллик йиғими ва яна 20 доллар ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш учун йиғим ҳам ундирилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россияда хусусий самолётларда парвозларга талаб кескин ошди

163 18:25 28.09.2022

«Пахта иши»: Президентга мурожаат сабаблари. Россия-Украина: бизнес зарарда(ми?)

149 18:05 28.09.2022

44 кун: қаҳрамонлик, ғалаба ва озодлик

164 17:45 28.09.2022

Россия фуқароси бўлмасангиз, хавотир олманг!

371 17:20 28.09.2022

Иброҳим Раисий Ўзбекистонни Чобаҳор битими ва Шимол-жануб йўлагига қўшилишга таклиф қилди

281 16:55 28.09.2022

Ҳаж ва умра ишлари вазири билан тарихий учрашув

236 16:30 28.09.2022
« Орқага