Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россиядаги қурилишларда миллионлаб мигрант етишмаяпти

617

Ҳозирда Россия қурилиш соҳасида аввалги қурилиш ҳажмини сақлаб қолиш учун 1,5 миллиондан 2 миллион нафаргача хорижлик ишчиларга эҳтиёж бор. Бу ҳақда Россия Қурувчилар миллий ассоциацияси (НОСТРОЙ) раҳбари Антон Глушков маълум қилди.

“Ҳозирги шароитда хорижлик ишчи кучини жалб қилмасдан туриб қурилиш ишларини уддалаб бўлмаслиги ўз-ўзидан кўриниб турибди”, – деди у ва яқин келажакда меҳнат мигрантларидан воз кечиб бўлмаслигини қўшимча қилди.

Глушковнинг фикрича, маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш ҳажмини тизимли равишда ошириш ва ёшларни соҳага жалб қилиш орқали мавжуд бўшлиқни тўлдириш ва меҳнат унумдорлигини ошириш зарур, бироқ бу вақт талаб этади.

Шунингдек у бугунги кунда соҳада ишчиларнинг етишмаслиги ва иш ҳақининг ўсиши қурилиш жараёнларини оптималлаштириш ва интенсификация қилишга олиб келаётганини айтди. “Авваллари икки-уч нафар мигрант ишлаган жойда энди ишлаб чиқувчига машина ва механизмларни ишлатиш фойдалироқ”, – деб тушунтирди Глушков.

Эслатиб ўтамиз, Россияда қурувчиларнинг танқислиги пандемия даврида, шу жумладан чегараларнинг ёпилиши туфайли юзага келди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари бир-бирларини байрам билан табриклади

189 21:43 05.07.2022

Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигига қандай ташқи кучлар раҳна солмоқда?

699 21:30 05.07.2022

Ҳаж зиёратида юрган Баҳодир Жалолов қорақалпоқ халқига мурожаат йўллади  

426 21:15 05.07.2022

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди

465 21:07 05.07.2022

Ўзбекистон ТИВ Термиздаги ҳолат бўйича баёнот берди

1428 20:22 05.07.2022

Илихон

163 20:15 05.07.2022
« Орқага