Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россиялик генерал махсус топшириқ билан Ереванга етиб келди

1391

Жанубий ҳарбий округ қўмондони ўринбосари, генерал-лейтенант Рустам Муродов 17 ноябрь куни кечқурун бир кун аввал ҳалок бўлган арман аскарининг жасадини Бокудан Ереванга етказди, деб хабар қилган Арманистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Шу куни Рустам Муродов яқинда Арманистон мудофаа вазири этиб тайинланган Сурен Папикян билан учрашди. Учрашувда республика Мудофаа вазирлиги раҳбари 2020 йил ноябридан сентябргача Россия Федерациясининг Тоғли Қорабоғдаги тинчликпарвар контингентига қўмондонлик қилган россиялик ҳарбий етакчига ўтган сешанба куни чегарада содир бўлган тўқнашувлар тафсилотлари, шунингдек, қўлга олинган арман ҳарбийлари ҳақида маълумотларни тақдим этган. Томонлар ҳарбий асирларни қайтариш ва бедарак йўқолган аскарлар тақдирига ойдинлик киритиш бўйича жадал ишларни давом эттиришга келишиб олган.

Арманистон Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 17 ноябрь ҳолатига кўра, ҳалок бўлган бир аскар ҳақида аниқ маълум бўлган. Яна 13 нафар аскар асирга олинган, 24 нафарининг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Арманистоннинг Сюник вилоятидаги жанговар ҳаракатлар натижасида иккита жанговар позиция Озарбайжон Қуролли кучлари назоратига ўтди. Айни пайтда Россия томони воситачилигида келажакда шу каби қуролли ҳодисаларнинг олдини олиш ва маҳбусларни қайтариш механизмини яратиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

МАВЗУГА ОИД МАҚОЛАЛАР:

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев ва Дмитрий Козак минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашди

209 08:25 20.01.2022

Эрон президенти Путин билан нимани муҳокама қилмоқчи?

630 17:15 19.01.2022

Тожикистон Россияга авиачипталар нархини арзонлаштиришни талаб қиляпти

311 16:30 19.01.2022

Блинкен ва Лавров Украина масаласини муҳокама қилади

322 09:32 19.01.2022

Россия Украинадан 30 нафар дипломатни олиб чиқиб кетади

579 14:05 18.01.2022

Песков Россия ракеталарини Лотин Америкасида жойлаштириш имконияти ҳақида фикр билдирди

932 17:43 17.01.2022
« Орқага