Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Россиялик жангчилар Ливияда ҳарбий жиноятларга қўл урган бўлиши мумкин» – БМТ

606

Ливияда низолашган барча томонлар, хусусан, россиялик ёлланма жангчилар инсон ҳуқуқларини бузган, бу ҳолатларнинг баъзиларини ҳарбий жиноят ёки инсониятга қарши жиноят деб баҳолаш мумкин. БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши шафелигида иш олиб борган мустақил текширув миссияси ана шундай хулосага келди

Миссия ҳисоботида айтилишича, Россиянинг “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси жангчилари Ливияда асирларни отиб ўлдирган. “Шундай қилиб, “Вагнер” компанияси ходимлари қотиллик кўринишида ҳарбий жиноятни амалга оширган бўлиши мумкин дейишга етарли асос бор”, – дейилади ҳужжатда. 

Бундан ташқари, россиялик жангчилар миналар кўмиш билан шуғуллангани, бунинг оқибатида тинч аҳоли вакиллари портлаб кетгани қайд этилган. Ҳисобот муаллифлари бундай жиноятлар учун жавобгарлар рўйхатини тузган, бироқ ҳозирча бу рўйхат махфий тутилмоқда. 

Мустақил миссия нафақат генерал Халифа Ҳафтар бошчилигидаги Ливия миллий армияси ва у томонда жанг қилган вагнерчилар, балки халқаро ҳамжамият тан олган Ливия ҳукумати отрядлари ҳам жиноятларга қўл урган деган фикрда. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тожикистондаги Россия ҳарбий базасига янгиланган танклар етказиб берилди

428 10:30 07.12.2021

Қурол савдоси: Россия қуролларига харидор камаймоқда

1017 12:36 06.12.2021

Россияда қолиб кетган ҳамюртларимиз учун махсус поезд қатновлари амалга оширилади

221 12:08 06.12.2021

“Спутник” билан эмланганлар Саудия Арабистонига кира олади

390 11:30 06.12.2021

Назарбоев Қозоғистон нима учун Қримни Россияники деб тан олмаганини изоҳлади

1512 15:10 05.12.2021

Интерпол чечен мухолифатчисини қидирувга беришдан бош тортди

901 19:00 04.12.2021
« Орқага