Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россиялик олим: «...бу янги фашизм ҳам барбод бўлади»

2879

Рус тарихчиси, этнологи ва антропологи. Тарих фанлари доктори, Санкт-Петербургдаги Европа университетининг антропология факультети профессори Сергей Абашин бугунги кунда дунёда, хусусан Россияда бўлаётган воқеалар хусусида шундай дейди:

8 май куни Германиянинг фашистлар раҳбарияти таслим бўлиш тўғрисидаги актни имзолади. Европада узоқ 6 йил давом этган, миллионлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган, катта ҳалокат ва азоб-уқубатларни олиб келган уруш тугади. Тез орада уруш сайёрамизнинг бошқа қисмларида ҳам охирига етди. Бу чинакам глобал уруш бўлиб, нафақат ўз мамлакатларини ҳимоя қилиш учун, балки миллий устунлик, императорлик даъволари, ирқчилик ва бошқа фобияларнинг ақлдан озган мафкурасига қарши уруш эди.

Бу сайёрамизнинг кўплаб мамлакатлари ақлдан озган, аммо айни пайтда кучли душманни мағлуб этиш учун ўз кучлари ва ресурсларини бирлаштирган уруш эди. Бу бутун инсониятнинг умумий ғалабаси бўлиб, унинг натижаси тинч-тотув яшаш ва инсон ҳуқуқлари, ирқчилик ва мустамлакачиликка қарши кураш, ҳудудий яхлитлик умуминсоний қадриятлар сифатида умумэътироф этилган эди. 

Афсуски, телба фашистик устунлик ва ҳарбий босқинчилик ғоялари мамлакатимизни ҳамон қамраб олган, жумладан, ўша умумий ғалаба хотираси ортига иккиюзламачилик билан яширинган. Аммо ишончимиз комилки, бу янги фашизм ҳам барбод бўлади, тинчлик ва инсон ҳуқуқлари, эркинлик, тенглик ва ҳамжиҳатлик қадриятлари барчамиз учун янада мустаҳкамланади ва янада муҳимроқ бўлади”.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳасан Басрий: Нечун йиғламайсиз?

149 12:00 20.05.2022

Бу йил янада  кўпроқ ўзбекистонлик ҳажга боради

483 11:25 20.05.2022

Time журнали “Йил одами”ни эълон қилди

508 11:00 20.05.2022

Мисрлик талаба қиз илк марта Қуръонни тўлиқ ҳолда қайта ёзди

243 10:35 20.05.2022

Бугунги жума мавъизаси билан танишинг

851 10:05 20.05.2022

Бир миллиондан зиёд қочқин Украинага қайтди

151 09:40 20.05.2022
« Орқага