Германия дипломатларнинг Россиядан ўзаро чиқариб юборилишини асоссиз деб атади ва бу Берлин ва Москва ўртасидаги муносабатларни мураккаблаштиради, деб ҳисоблайди.
Сешанба куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги чечен милатига мансуб Грузия фуқароси Зелимхон Хангошвилининг ўлдирилиши бўйича Берлин Олий суди ҳукмидан кейин Германиянинг худди шундай қадамига жавобан Москвадаги Германия элчихонасининг икки ходимини персона нон грата деб эълон қилди.
Суд прокуратуранинг қотиллик Россия давлат идоралари топшириғи билан содир этилгани ҳақидаги даъволарига рози бўлди.
Жиноятда айбдор деб топилган россиялик Вадим Красиков умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
«Давлат номидан содир этилган бу қотиллик, суд томонидан тасдиқланганидек, Германия қонунчилиги ва Германия Федератив Республикаси суверенитетини жиддий бузиш ҳисобланади», деган Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок.
Россия томони айбловларни қатъиян рад этиб, Германия судининг ҳукмини «аниқ сиёсий буюртма характерига эга» деб атади.
Хангошвили 2019 йил августида Берлинда отиб ўлдирилган. Россияда у Бесландаги мактабни босиб олиш, Москва метросидаги портлашлар ва бошқа терактларда иштирок этган деб иддао қилинади.
МАВЗУГА ОИД МАҚОЛАЛАР: