Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Россиянинг «тарихий ерлари» ҳақида рус олимининг изланиш ва иқрорлари

10690

Россиянинг айрим сиёсатчилари, олимларининг “Россиянинг тарихий ерлари”, “асл рус ерлари” деган ибора тушмай қолди. Бу ибора билан шовинистлар илгаридан “рус ерлари” бўлган жойлар бошқаларнинг қўлига ўтиб кетгани ва уни қайтариш зарурлигини ифодалайди. Бу, айниқса, Украинага тажовуздан кейин авжига чиқди. 

Ростан ҳам улар айтганидек “тарихий ерлар” борми ва бўлса у жойлар қаерларда? У жойларда ростдан ҳам руслар кўпчиликни ташкил қиладими? Ёки ҳеч бўлмаганда бундан юз, икки юз йил олдин руслар аҳолининг аксарият қисмини ташкил этганми?

Бу саволларга россиялик тилшунос, этнограф олим Сергей Абашин мақолаларидан бирида жавоб берган. 

“Мен Екатеринослав, Харков, Таврия ва Херсон вилоятлари бўйича 1897 йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларини текшириб чиқдим. У ерда аҳолининг 60% ёки ундан кўпроғи малорослар, яъни украинлар ташкил қилган, великорослар, яъни руслар озчилик бўлган. Қрим ва Мариупол каби ҳудудларда украинлар 60% дан кам бўлсада,  лекин руслар ҳисобига эмас, балки Қрим татарлари, греклар, немислар ва яҳудийларнинг улуши туфайли эди. Бу Россия империясининг ўз ҳисоб-китоблари.

Эҳтимол, тарихий маънода айтилгандир? Бу ҳудудларнинг барчасида, менинг билишимча, собиқ Қрим хонлиги, кейин эса қримликлар, поляклар назорати остида бўлган, нўғайлар кезиб юрган ва казаклар жойлашган. Ундан кейинги даврларда Запорожье Сечи бўлган ва фақат 17-18 асрлар давомида аста-секин баъзида куч билан, баъзида алдов билан Москва подшоҳлиги, сўнг Россия империяси таркибига дастлаб ўзини-ўзи бошқариш ва автономия ҳуқуқлари асосида киритилган. Яъни, замонавий тилда, бу протекторатлар ва колониялар бўлиб, кейинчалик империя таркибига худди Кавказ, Марказий Осиё ва Польшага ўхшаш тарзда қўшиб олинган.

Балки бу ҳудудлар РСФСР таркибига киргандир? 70 йиллик совет давлати даврининг 30 йилидагина фақат Қрим Россия таркибида бўлган. Унда ҳам дан рус бўлмаган миллат автономияси ҳуқуқлари асосида. Россия империяси парчаланганидан кейин қолган ерлар 1918 йилда мустақил Украина таркибига кирди ва унинг ўрнига Украина Республикаси ташкил этилди. Иттифоқ республикалари РСФСР таркибига кирмаган, балки улар у билан тенг шартларда СССРни расман тузишган ва 1991 йилда тенг шартларда СССРни тарқатиб юбориш тўғрисида шартнома имзолашган.

Қаердасан, “асл рус ерлари”?

Л. В. Алексеев 1966 йилда чоп этилган «Полоцк ўлкаси» («Полоцкая земля») китобида шундай ёзади: “Археология ва топонимиканинг замонавий маълумотлари шуни кўрсатадики, илк темир даврида Шарқий Европада учта катта қабила гуруҳи яшаган. Биринчиси, Қрим ярим оролини, Кубан, Қуйи Дон, Қуйи Днепрни эгаллаб олган эроний тилда сўзлашувчилар бўлиб, шимолда Сейм, Десна ва Ока сув ҳавзаларига этиб борган. Фин-угор тилларида сўзлашувчи иккинчи гуруҳ бутун Юқори Волга минтақаси, Ўрта ва Қуйи Ока ҳавзаси, ғарбда Эзел кўлига этиб борган ҳудудлар ва Дяковони эгаллаган. Учинчиси, болтиқ тилларида сўзлашувчилар бутун Юқори Днепр минтақаси, шу жумладан, Киев, Сеймнинг ўнг қирғоғи, Юқори Окани қамраб олган ва ғарбдан Болтиқбўйигача жойларда истиқомат қилган.

Ҳозирги Марказий Россиянинг «асл рус ерлари»да қадим замонларда фин-угор тилларида сўзлашувчи меря қабиласи ва литва тилида сўзлашувчи голяд қабиласи яшаган.

Топонимика буни тўлиқ тасдиқлайди. Тўғри, қабилаларнинг яна бир гуруҳини – адигей, черкесларни айтиб ўтиш лозим. Лекин бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Славянлар дастлаб бу ерларда бўлмаган”.

Кўриниб турибдики, «тарихий ерлар» бир пайтлар Россия империяси ва СССР таркибида бўлган ҳамма нарсани Россия Федерациясининг ҳозирги ҳукмдорининг «мулки» деб эълон қилишга уринишдир.

Қисқаси, Россияга энг яқин ҳудудларда ҳам русларнинг улуши кўп бўлмаган ва “тарихий ерлар” ҳақидаги гаплар сафсатадан бошқа нарса эмас. Яна бир гап: агар қайсидир миллатнинг айрим вақт оралиғида яшаган жойи унинг “асл тарихий ерлари” ҳисобланадиган бўлса, ўзбекларнинг ҳам Ўзбекхоннинг мулки –  Днепрдан Уралгача бўлган ҳудудга даъвоси ўринли бўлар эди. 

Ёқуб Умар

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Навоийнинг Гули исмли севгилиси бўлганми?

120 17:05 27.01.2023

«Путиннинг ҳаракатларида ватанга хиёнат аломатлари бор» — Санкт-Петербург депутатлари амалдорларга қарши курашмоқда

245 16:35 27.01.2023

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди муносабат билдирди

569 15:58 27.01.2023

Human.uz раҳбар ва ижодий гуруҳини «орган ходимлари» олиб кетди

638 15:35 27.01.2023

Эрондаги Озарбайжон элчихонасига ҳужум уюштирилди

260 15:05 27.01.2023

Эрон хакерлари сиёсатчилар ва журналистларга тобора кўпроқ ҳужум қилмоқда

190 14:20 27.01.2023
« Орқага