Россиянинг Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базалари 2022 йилда янги ҳарбий техника олади. Бу ҳақда Россия Марказий ҳарбий округи қўмондони, генерал-полковник Александр Лапин маълум қилди.
“Тожикистон ва Қирғизистонда жойлашган Россия ҳарбий базалари жорий йилда 70 бирликдан зиёд қурол ва ҳарбий техника олади”, – деди у.
Тожикистонда жойлашган 201-база Россиянинг хориждаги энг йирик ҳарбий базаси ҳисобланади. У икки шаҳарда – Душанбе ва Бохтарда жойлашган. База танк, артиллерия, разведка, ҳаво ҳужумидан мудофаа, алоқа ва бошқа бўлинмаларни ўз ичига олган.
Россиянинг Қирғизистондаги “Кант” ҳарбий базаси эса Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо давлатлар ҳаво ҳудуди хавфсизлигини таъминлашда иштирок этади. Базада Су-25 ҳарбий самолётлари ва Ми-8 вертолётлари мавжуд.