CАВОЛ:
Рукудаги тасбеҳни саждада, саждадаги тасбеҳни рукуда айтиб қўйса нима қилинади. Саждаи саҳв қилинадими?
ЖАВОБ:
Йўқ, бундай ҳолатда саждаи саҳв қилинмайди. Чунки, рукуда "Субҳана роббиял азийм" дейиш ва саждада "Субҳана роббиял аъла" дейиш суннатдир. Саволдаги ҳолатда тасбеҳлар суннат тариқасида адо этилмаган дейилади. Бундай вазиятда намозни қайта ўқиш ёки саждаи саҳв қилиш лозим бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази