Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Рўмол ҳақидаги хабар кўнгилни тоғдек кўтариб юборди

4263

Халқнинг овози эшитилаётгани ва ҳукуматимизнинг бундай нозик масалаларга муносабати мени хурсанд қилди. Ҳуқуқларимиз қайтаётганидан севинчдамиз. 

Ҳозир рўмолни бўйинни қўшиб ўрашга рухсат берилмабди, десам, қувончли хабарни хиралаштираётгандек бўламан. Умид қиламан, бўйнингни кўрсатиб юр, деб ўқитувчилар ўқувчилари кўнглини синдиришмайди. 

Энг катта масала ҳал бўлганда, жузъий жиҳатни деб ҳеч ким муаммо кўтармайди. Муроса йўли билан масала тугал ҳал бўлади.

Энди ислоҳотларни тўлиқ тўғри йўлга тушиб олишига сабаб бўладиган мулоҳазамни айтсам: "Мавсумий" қарор ё баёнотларни тўхтатиб, ишларни қонунлар билан тартибга солиш ва уларга риоя қилишга кўникиш даври келди. Ҳа, кўникиш. Чунки биз оғзаки қарор ва буйруқлар билан иш қилишга ўрганиб қолганмиз. 

Бу эса жамиятнинг ҳамма қатламига алоқадор масалалар бир кишининг кайфият ва тушунчасига боғланиб қолишига сабаб бўлади. 

Масалан, айнан рўмол масаласида Халқ таълими вазирининг фикр ва баёноти икки ой ичида икки хил янграмоқда. Олдинроқ бу йил мактабларда мактаб формасига қатъий риоя қилиниши гапирилган бўлса, ҳозир истиснога рухсат этилиши айтилмоқда. 

Агар бу масала Қонун билан тартибга солинса, бутун жамият кимнингдир оғзига қараб қолишига эҳтиёж туғилмайди. Ҳамма Қонунга амал қилади, ундан чиққан жазоланади. Бошқа қонун-қоидалар ҳақида ҳам шу гап. 

Рўмол масаласида эса қонун қабул қилишимиз шарт эмас. Бу ҳуқуқни ҳимоя қиладиган Конституциямиз ва айрим қонунларимиз олдини, уни тўсиб турган баъзи қарор ва баёнотлардан тозалаб ташласак кифоя. 

Яна кунимиз хурсандчилигига қайтаман: Қизларимиз бошига момоларининг рўмоли қайтаётгани билан ҳаммани табриклайман. 

Бу тўғрида ишончли қадам ташлаётган ҳукуматимизга миннатдорчилигимни изҳор қиламан ва қодир Аллоҳдан бу қадамлар янада мустаҳкам бўлишини тилайман!


Мубашшир Аҳмад

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Истанбул сафари таассуротлари: “Жума намозини Аё Софияда ўқидик...”

4238 23:34 14.11.2021

Устоз Мубашшир Аҳмад билан жонли суҳбат бошланмоқда

614 10:20 25.09.2021

Вақф масаласи: зое қилинган ҳақлар қайтарилиши керак

1637 14:50 09.09.2021

Узун «комментария»

3048 17:25 01.09.2021

Устоз Мубашшир Аҳмад тақдирландилар

6996 11:08 28.08.2021
« Орқага