Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Саакашвили Грузияга келганини эълон қилди. Расмийлар ҳали тасдиқламади

705

Грузиянинг собиқ президенти Саакашвили 1 октябрь куни Москва вақти билан соат 09.10 да фейсбукда Батумидан олинган видеони эълон қилди. У Грузияга келганининг исботи сифатида шаҳардаги университет биносида эканини айтган.

Видеода Саакашвили одамларни 2 октябрь куни бўлиб ўтадиган маҳаллий сайловларда мухолифат учун овоз беришга чақирган.

«Бу ерда менинг Ботуми Америка Технологик Университети бўлган эди, у вайрон бўлган», дейди у.

Бироз олдин у грузиялик обуначиларига салом йўллаган.

«Хайрли тонг, Грузия, 8 йилдан кейин Грузиядан салом», деб ёзган Саакашвили.

Саакашвилининг «Бирлашган миллий ҳаракат» партияси матбуот хизмати унинг Грузияга келиши ҳақидаги хабарларни ҳали расман тасдиқлай олмаслигини айтган.

Мамлакат расмийлари илгари бир неча жиноий ишлар бўйича  сиртдан судланган қочқин собиқ президент мамлакатга кириши билан уни ҳибсга олишларини маълум қилишган. Шубҳасиз, Саакашвили Батумига ноқонуний келган, уни расмийларнинг огоҳлантиришлари тўхтата олмаган.

МАВЗУГА ОИД МАҚОЛА:

Қамоққа ҳукм қилинган собиқ президент ватанига қайтяпти

Грузия — коррупцияни енгган давлат

Саакашвили: ё бош вазир бўлади, ё қамоққа ўтиради

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тбилисида Саакашвили устидан суд бошланди

575 08:10 11.11.2021

Тбилисида норозилик митинги. Саакашвилини озод этиш талаб этилмоқда

596 10:10 15.10.2021

Қамоқхонада Саакашвилини илиқ кутиб олишган – ОАВ

974 11:10 04.10.2021

Грузиянинг собиқ президенти ватанига келиши билан қамоққа олинди

2587 22:31 01.10.2021

Қамоққа ҳукм қилинган собиқ президент ватанига қайтяпти

1459 14:05 28.09.2021
« Орқага