Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Садио Мане бетоб бўлиб қолди

2184

"Ливерпул" футболчиси Садио Манени ким билмайди дейсиз?!

Машҳур футболчининг камтарлиги, Ислом динига бўлган эътибори ва тақвоси ҳақида илгари ҳам ёзган эдик. Унинг ўзи: “Ислом мен учун жуда муҳим. Беш вақт намозимни қолдирмай ўқийман. Диннинг бошқа ҳукмларини ҳам бажараман", деган эди.

Сенегаллик футболчи хайр-саховат ишларини ҳам йўлга қўйган: ватанидаги камбағал минтақаларнинг ҳар бир оиласига моддий ёрдам бериб туради. Senego веб-сайтига кўра, Мане коронавирусга қарши курашиш учун Сенегал миллий тиббий комиссиясига 30 миллион Африка франкини (50 минг доллар) хайрия қилган эди.

Энди унинг ўзида ҳам коронавирус аниқланди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайти хабар тарқатди. 

Сенегаллик ҳужумчида кичик аломатлар бор, аммо умуман олганда у ўзини яхши ҳис этмоқда. Мане ўзини ўзи изоляциялаш тизимига ўтказилди. Ҳужумчи "Ливерпул"нинг коронавирус ташхиси қўйилган иккинчи футболчисига айланди. Аввалроқ янги келган Тиаго Алкантаранинг ташхислари ҳам ижобий бўлган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

"Ливерпуль" футболчиси Мане коронавирус билан курашиш учун пул эҳсон қилди

932 10:30 21.03.2020
« Орқага