Қирғизистон Кампир-Обод сув омборини Ўзбекистон томонига бермаяпти, аксинча, қайтариб беради. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаров «Кабар» агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
У ўтган асрнинг 60 йилларидан буён тўғонни Ўзбекистон томони бошқариб келаётганини, бироқ эришилган келишувлар доирасида қўшма корхона ташкил этилаётганини эслатди.
«Тўғонни биргаликда 50/50 тамойили бўйича бошқарамиз, сув сатҳининг 900 дан ошмаслигини ана шундай назорат қиламиз.Энди сув омборига энг яқин қишлоқларга сув чиқариш мумкин. Бунгача бундай имкониятлар йўқ эди», деб тушунтирган Президент.
Шу билан бирга, давлат раҳбари тўғон 1965 йилда Ўзбекистон томони томонидан қурилган архив ҳужжатларига эътибор қаратди.
«Биз бунга бир тийин ҳам сармоя киритмадик. Сув остида қолган ерлар эвазига Ўзбекистон томони 1965 йилда бизга Боткен, Ўш ва Жалолободнинг чегарадош ҳудудларида 4127 гектар ер берган», — деб эслайди у.
– Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, сув омбори остида жойлашган 4127 гектар ер ўшанда Ўзбекистон томонига ўтган. Ҳозир эса провокаторлар бақиришяпти, бу ерни бердик, дейишяпти. Ўз навбатида биз ҳам эвазига олган ерларга уй-жойлар қуриб, деҳқончилик сифатида фойдаланиб, ҳозир ҳам шу ерлардан фойдаланмоқдамиз. Буни архив ҳужжатлари тасдиқлайди”, - деган сиёсатчи.
“Сиёсат шундан иборат бўлиб, «Кампирободни бериб қўйишяпти», дейишяпти, гўё бугун биз бу ерларни бериб қўйяпмиз. Бу бемаънилик. Биз чегарадаги келишмовчиликларга чек қўйишимиз керак!”, дея қўшимча қилди президент.