Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Саҳобалар инсонларнинг энг олийҳимматлисидир

376

Саҳобалар авлиёларнинг аввали, тақводорлар сараси, мўминлар пешвоси, мусулмонларнинг намунаси ва пайғамбарлардан сўнг одамларнинг энг афзали эканига аҳли сунна вал жамоа иттифоқ қилган. Улар ўзларида Пайғамбар алайҳиссалом келтирган илм ва унга амални жамлаган эди. Аллоҳ таоло саҳобаларни охирги пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломни кўриш ва у зот билан яхши-ёмон кунларида бирга бўлиш шарафига муяссар қилди. Улар моли ва жонини Аллоҳ йўлида сарфлашди ва яхшиларнинг яхшиси бўлишди. Пайғамбар алайҳиссалом гувоҳлигида инсоният тарихида, ўзларидан олдингилару кейингилар орасида инсонларнинг энг афзали деган номга эришишди.

Ана ўшалар Ислом устунларини мустаҳкамлашди, дин қасрларини безашди. Оқ танли, қора танли, бутпараст ва бошқа миллатлар ҳаммаси Аллоҳнинг дини бўлмиш Исломни қабул қилишди.

Шеър:

Ул жанобларига бўлсин Аллоҳдан салом,

Чунки шаънига лойиқ бўлмас мендан салом.

Бошқа шоир ёзади: “Улар Аллоҳ шарафли қилган

қавмдир. Шараф қанчалик устун бўлмасин, уларникидан юқориси йўқ”.

Абу Воил айтади: «Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу дедики: “Аллоҳ таоло бандаларининг қалбига назар солди ва уларнинг орасидан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни танлаб олди. Уни пайғамбар қилиб юборди ва Ўз илмига хос қилиб танлади. Сўнгра қолган бандаларининг қалбига назар солди ва Пайғамбарга саҳобалар танлади. Уларни Ўз динига ёрдамчи ва Пайғамбарига вазир қилди. Мўминлар нимани яхши дейишса, ўша Аллоҳнинг ҳузурида яхши бўлади. Мўминлар нимани ёмон дейишса, ўша Аллоҳнинг ҳузурида ёмон бўлади” (Имом Аҳмад ва Бағавий “Шарҳи сунна”да келтирган).

Имом Аҳмаднинг лафзида: “Аллоҳ таоло бандаларнинг қалбига назар солди, Муҳаммад алайҳиссаломнинг қалби энг яхшиси эканлигини кўрди. Уни танлаб олиб Пайғамбар қилиб жўнатди. Сўнгра қолган бандаларининг қалбига назар солди. Бандалар орасида саҳобаларнинг қалби энг яхши қалблар эканини кўрди. Уларни Пайғамбарига вазирлар ва Ўзининг дини учун курашадиган қилди. Мусулмонлар нимани яхши деб билишса, ўша Аллоҳнинг ҳузурида яхши бўлади, нимани ёмон деб билишса, ўша Аллоҳнинг ҳузурида ёмон бўлади”.

(давоми бор)

Асадулло Холмуродовнинг "Мўминнинг қуввати" китобидан олинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишларибўйича Қўмитаниниг 4418-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

ЭСЛАТМА: Сиз бу ва яна турли қизиқарли китобларни Азон китоблари нашриётининг телеграм каналидан топишингиз ва харид қилишингиз мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркистоннинг қулаши ва оммавий қатағонлар

449 21:05 01.10.2022

Укамни гўдаклигида холам эмизган...

744 20:10 01.10.2022

Ислом оламининг қадимий беш кутубхонаси

402 19:25 01.10.2022

Фиқҳнинг уммат орасида тарқалишига сабабчи бўлган тўрт саҳоба. Саҳобалар даврида фиқҳнинг ҳолати

388 17:55 01.10.2022

Мансур ибн Илёс Шерозий — нейрожарроҳлик асосчиси

303 17:15 01.10.2022

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

536 15:55 01.10.2022
« Орқага