Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Саҳобаларнинг Расулуллоҳга муҳаббати шундай эди

1920

Саҳобалар ҳақиқий мўмин бўлиш иштиёқида муҳаббатни намойиш қилиш билан эмас, балки муҳаббат билан банд эдилар. Бунга мисол кўп.

Савбон розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ходимлари эди. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйга келмай анча узоқ қолиб кетдилар. Уйга қайтганларида Савбон у зотга: «Сизни соғиниб кетдим, эй Аллоҳнинг Расули», деди ва йиғлаб юборди. У зот: «Шунга йиғлаяпсанми?» дедилар. Савбон: «Йўқ, эй Аллоҳнинг Расули, балки мен жаннатдаги сизнинг маконингизни ҳамда ўзимнинг маконимни эсладим ва ундаги соғинч азобини ўйладим», деди. Шунда Аллоҳ таоло: «Ким Аллоҳга ва Расулга итоат қилса, бас, ана ўшалар Аллоҳ неъмат берган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадирлар. Ўшалар қандай яхши рафиқдирлар», оятини нозил қилди. (Нисо, 69).

Муҳаббат ва боғланиш ортгани сари қалбда маҳбубдан айрилиб қолиш қўрқуви, соғинч ҳам ортиб боради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бир қанча вақт кўра олмаган Савбон розияллоҳу анҳу маҳбубнинг соғинчида ўйга берилиб кетган экан. Албатта, чин мўмин ҳар қандай вазиятда охиратини ўйлайди. Савбон розияллоҳу анҳу ҳам дарҳол хаёлан охиратга сафар қилибди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мақомлари юксак бўлишини ва ўзининг у мақомга ета олмай, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан узоқда қолишини ўйлаб, ундаги соғинч нақадар қаттиқ бўлишини дилдан ҳис қилиб йиғлабди.

Ухуд жангида “Муҳаммад ўлдирилди” деган гап тарқалди. Баъзилар Мадинага қараб қочди. Пайғамбарини суйган ансория аёллар “Расулуллоҳ қаерда?” дея у зотни қидира бошлашди. Улар ҳатто “ўғлинг шаҳид бўлди”, “отанг ўлди”, “эринг ҳалок бўлди” деган гапларга эътибор беришмади. Пайғамбарини излашди...

Билол розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ вафотларидан кейин азон айтолмадилар. “Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ” дейишлари билан ҳушдан кетавердилар...

Аллоҳ ва расулига бўлган муҳаббат қалб сиридир. Бу сир қанча ичкарида бўлса, муҳаббат шунча кучли бўлади. Амаллар бу сирни яшмради. Сўзлар ошкор қилади. Аллоҳ учун қилаётган амалимизни Ўзи билса бас. Чунки пайғамбаримиз шундай эдилар. У зотга муҳаббатимиз чин бўлса, суннатлари билан яшаб, сийратлари билан сифатланайлик.

 

Интернет манбалари асосида тайёрланди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Халифанинг саҳобани кўрган Абу Ҳозим билан суҳбати

1588 09:50 17.06.2022

Энг сўнгги саҳобалар ва улар вафот этган жойлар

2217 07:59 13.05.2022

Ҳазрати Алига ханжар урган хавориж

6676 16:55 09.05.2022

«Ашараи мубашшара»: Саҳобалар саййиди 

838 17:30 29.04.2022

Истанбул сафари таассуротлари: “Агар бу ерга бормасангиз, Туркияга келдим деманг!”

3487 18:10 23.11.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Бухоролик етти амирнинг қабрига дуч келдим...”

4935 21:06 16.11.2021
« Орқага