Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Самарқандда 1000 нафар ўқитувчи ва талабалар беғараз донорлик қилди

1240

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган “Қон топшир — ҳаёт инъом эт!” хайрия акцияси тизимнинг ҳудудий муассасаларида ҳам қизғин давом этмоқда.

Хусусан, Самарқанд давлат тиббиёт институтининг 1000 нафар профессор-ўқитувчи ва шифокорлари, магистратура ҳамда клиник ординатура талабаларидан иборат кўнгиллилар гуруҳи вилоят қон қуйиш марказида беғараз донор сифатида қон топширди. Бу ҳақда СамДТИ ахборот хизматига таянган ҳолда kun.uz хабар бермоқда.

Самарқанд давлат тиббиёт институти таркибида иккита клиника фаолият кўрсатиб, айни пайтда уларда қатор мураккаб жарроҳлик операциялари, шунингдек, туғруқ амалиётлари ўтказилмоқда. Бу жараёнларда эса, табиийки, қон захираларига эҳтиёж катта.

Вилоятда донорлик қонига эҳтиёжи бўлган кўплаб беморлар борки, ушбу хайрия акцияси ортидан уларнинг ҳам мушкули осон бўлиб, соғлом ҳаётга қайтишига умид уйғонади.

Бу каби хайрли амалларнинг мамлакатимиз бўйлаб кенг ёйилишида ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши мумкин.

“Қон топшир — ҳаёт инъом эт!” хайрия акцияси давом этмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Буюртмачининг пулидан ортса, олсам бўладими?

928 19:05 09.06.2023

Швециянинг терроризмга қарши қонунига Европа Иттифоқи “назаридан ўтиши” керак

585 17:41 09.06.2023

Мусо алайҳиссаломнинг ҳажлари

1153 16:55 09.06.2023

Душманимнинг душмани дўстимдир ёхуд Озарбайжон ва Исроил алоқалари ҳақида  

1187 14:03 09.06.2023

Япон аёл ота-онаси олдида иймон калимасини айтди

1968 11:03 09.06.2023

Тожикистонда Қатар амири иштирокида «Имоми Аъзам» жоме масжиди очилди

1088 09:46 09.06.2023
« Орқага