Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Самарқандда талаба қиз юқори қаватдан ўзини ташлади

2095

Самарқандда талаба қиз ётоқхонанинг баланд қаватидан ўзини ташлади. Воқеа 29 март куни тахминан тунги соат 2 ларда Самарқанд шаҳри Спитамен шоҳкўчасида жойлашган Самарқанд давлат университетининг талабалар ётоқхонасида содир бўлган.   

Маълум бўлишича, талаба-қиз университетнинг кечки таълим шакли 2-курсида ўқиган. Университетнинг ёшлар масалалари бўйича проректори талабанинг олийгоҳдаги ўқитувчи ёки курсдошлари билан низоли ҳолатлари ва ўқишида ҳам ҳеч қандай муаммоси бўлмаганини айтмоқда. 

«Бу талаба тарбияли, оғир, босиқ, интилувчан, ўқишга бўлган қизиқиши ҳам юқори бўлган. Бироқ озгина журъатсизроқ эди. Мана, ҳозирда талабаларга ишлашга рухсат берилган бўлса-да, бу талаба «йўқ, мен ишлашим керак эмас, яхши ўқишим керак» деган позицияни тутган қизларимиздан эди. Ҳар бир курсдоши, хонадоши, ўқитувчилари билан гаплашдик. Ҳеч бим билан муаммоли вазиятга бормаган», — деди СамДУнинг ёшлар масалалари бўйича биринчи проректори Шаҳзода Негматова.

Талаба аслида, ётоқхонанинг 6-қаватидан яшаган. Аммо у ётоқхона биносининг 9-қаватидан ўзини ташлаган. 

«Тунда «коридордан» жуда қаттиқ шовқин эшитилди. Ҳамма у ёқдан бу ёққа югурарди. Шовқин янада кучайди. Кейин уйғондим. Ҳолат ҳамма уйқудалигида содир бўлган. Биз ҳам ИИБ ходимлари келганидан кейин билдик. Орган ходимлари кириб, нима бўлгани ҳақида сўрашди. Мен у қизни қочиб кетган бўлса керак деб ўйладим. Шунда менга қиз 9-этаждан ўзини ташлаб юборганини айтишди», — дейди ётоқхонада яшовчи талабалардан бири.  

Марҳуманинг дугоналаридан яна бири у ичидаги гапини бировга айтмайдиган, оғир-босиқ қиз эди. Аммо сўнгги вақтларда тушкун кайфиятда бўлганини айтмоқда.   

Хўш, талаба қиз нега ўз жонига қасд қилди? Бунга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар суриштирувлар якуни ойдинлик киритади.

Баҳринисо Мадумарова

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан қўнғироқлашди

296 21:58 15.08.2022

Манингким ғамларим...

233 21:30 15.08.2022

Саҳобалар инсонларнинг энг олийҳимматлисидир

171 20:00 15.08.2022

Латвиялик руслар Россия тажовуз қилса Латвияни ҳимоя қилади(ми?)

471 19:40 15.08.2022

Туркия қурол ва энергия ресурслари соҳасида кучаймоқда – Эрдоған

382 19:25 15.08.2022

Исаак Ньютон: «Атеизм инсоният учун шунчалик беъмани ва жирканчки...»

509 19:10 15.08.2022
« Орқага