Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Саудия Арабистони бир марталик виза муддатини узайтирди

1230

Илгари мамлакатда кўп мартали визага эга бўлганларгина 3 ойгача қолишлари мумкин эди

Saudi Gazette нашрининг хабар беришича, подшоҳлик бир марталик визанинг амал қилиш муддатини бир ойдан уч ойгача узайтирди.

Подшоҳлик Вазирлар маҳкамаси қарорида келтирилишича, «90 кун муддатли бир марталик визани энди Саудия Арабистонига ҳар қандай мақсад билан келаётган хорижлик саёҳатчилар олишлари мумкин». 

Бундан ташқари, транзит визаларига оид қоидаларга тузатиш киритилган. Янги тартибга кўра, бундай визага эга бўлганлар Арабистонда ҳеч қандай қўшимча бож тўламасдан 96 соатгача бўлишлари мумкин. Транзит ҳужжатлари уч ой амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Бирлашган Араб Амирликлари сайёҳлар, иш изловчилар ва мамлакатга кўчиб ўтишни хоҳловчилар учун янги виза қоидаларини жорий этиш орқали миграция қонунчилигини янгилаганди.

Аввалроқ Ўзбекистон фуқаролари учун йиллик ҳаж квотасини 24 минг нафаргача, умра квотасини эса 100 минг нафаргача ошириш юзасидан келишувга эришилгани хабар қилинган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрондаги Озарбайжон элчихонасига ҳужум уюштирилди

94 15:05 27.01.2023

Эрон хакерлари сиёсатчилар ва журналистларга тобора кўпроқ ҳужум қилмоқда

124 14:20 27.01.2023

Германияда Россия фойдасига жосусликда гумон қилинган шахс ҳибсга олинди

189 13:50 27.01.2023

Ражаб ойининг фазилатлари

137 12:15 27.01.2023

Руслар Украинага янги ракета зарбалари бера бошлади

447 11:35 27.01.2023

Тирноқни жума куни олиш керакми?

598 10:30 27.01.2023
« Орқага