Сўнгги бир неча ҳафта ичида дунёда коронавирус инфекцияси қайта кўпайиши ва касалланиш ҳолатлар сонининг тез ортиши туфайли расмий Ар-Риёз фуқаролар учун чеклов чораларини жорий қилди.
Саудия Арабистони фуқароларига Ливан, Сурия, Туркия, Эрон, Афғонистон, Яман, Сомали, Эфиопия, Конго, Ливия, Индонезия, Ветнам, Арманистон, Беларусь, Венесуэла ва Ҳиндистонга бориш тақиқланган.
Қироллик соғлиқни сақлаш вазирининг соғлиқни сақлаш профилактикаси бўйича ўринбосари Абдулла Асирийнинг баёнотига кўра, мамлакатда маймун чечаги инфекцияси аниқланмаган. Қиролликда ҳар қандай янги кўринишдаги инфекцияларни аниқлаш ва уларга қарши курашиш бўйича барча зарурий чоралар кўрилган.