Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Саудия Арабистони Ҳаж учун электрон рўйхатдан ўтиш имконини яратди

536

Саудия подшоҳлиги Ҳаж ва Умра вазирлиги Eвропа, Америка ва Австралиядан келган зиёратчиларга бу йилги Ҳаж мавсумида электрон рўйхатдан ўтиш имконини берди. Бу ҳақида Saudi Gazette нашри хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, вазирлик томонидан ишлаб чиқилган портал турли хил пакетлар, қўллаб-қувватлаш хизматлари ва бир неча тиллардаги 24/7 форматда ишлайдиган қўнғироқлар марказини ўз ичига олган.

Вазирлик: "Портал электрон шаклда визалар бериш, ушбу мамлакатлардан келган зиёратчиларнинг хоҳиш-истакларини қондириш, рўйхатдан ўтиш жараёнини тез ва осон таъминлаш имконини беради", - дейди.

Порталда зиёратчиларнинг COVID-19'га қарши тўлиқ эмланганлиги, 65 ёшгача бўлиши  (яъни, 1957 йилдан кейин туғилган) ва жўнашдан олдин олинган PCR тест натижаси акс этади. 

Ушбу хизматлар вазирликнинг зиёратчилар учун рақамли тажрибани ривожлантириш стратегияси доирасида амалга оширилади. Ушбу саъй-ҳаракатлар процедураларни осонлаштириш ва ушбу мамлакатлардан зиёратчилар учун рақобатбардош нархларни таъминлашга қаратилган.

Вазирлик аввалроқ бу йил Ҳаж зиёратига боришга рухсат бериладиган бир миллион зиёратчиларнинг 85 фоизини хорижлик зиёратчилар ташкил этишини маълум қилган эди.

Жами 850 минг хорижлик зиёратчига Ҳаж зиёратига рухсат берилган, маҳаллий зиёратчилар сони эса 150 минг нафарни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Ҳаж-2022” мавсумида иштирок этиш ёш чегараси 65 ёшгача этиб белгилангани, зиёратчиларга зам-зам сувини олиб кетиш тақиқланаётгани ҳақида хабар берган эдик.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ Афғонистоннинг миллиардларини қайтарадими?

75 12:50 16.08.2022

Измир соҳилларида 65 муҳожир қутқарилди, юзлаб муҳожирлар ҳибсга олинди

72 12:20 16.08.2022

Қирғизистонда биринчи “Халқ қурултойи” чақирилади

140 11:45 16.08.2022

Ғарбнинг буюклари пайғамбар алайҳиссалом ҳақларида...  

345 11:15 16.08.2022

Ўзбекистонда «Имом Бухорий» ордени таъсис этилади

199 10:55 16.08.2022

«Тез ёрдам» машинасида сув ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

181 10:35 16.08.2022
« Орқага