Вазирнинг Ҳаж ва Умра бўйича ўринбосари доктор Абдулфаттоҳ Машат Саудиянинг “Аl-Saudiya” телеканалига берган интервьюсида “Ҳаж вақтида маймунчечак билан касалланиш катта муаммога сабаб бўлмайди”- деб маълумот берди.
Унинг сўзларига кўра Ҳаж ташкилотчилари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маймунчечак касаллигига қарши кўрилган чораларига ишониши мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиёратчиларга маросимларни бажаришга рухсат бериш учун тиббий талаблар белгиланган бўлсада, маймунчечакка қарши ҳеч қандай чора кўрилмаганини маълум қилди. Машат вазирлик Ҳаж мавсумида касаллик пайдо бўладиган бўлса унга қарши фаол чоралар кўришини таъкидлади.
Саудия Арабистон ҳар доим ўзининг “Инсон саломатлиги – биринчи навбатда” шиорини илгари суради, бу эса зиёратчиларнинг бутун сафари давомида улар маросимларни тугатмагунча саломатлигини сақлашни мажбурий қилиб қўяди – дейди вазир ўринбосари.