Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Саудия Арабистони ҳам Bayraktar’га харидор бўлмоқда

903

Саудия Арабистони Туркиянинг Bayraktar учувчисиз қурилмаларини сотиб олиш бўйича музокара ўтказмоқда. Бу ҳақда Tactical Report геосиёсий ва савдо разведкаси сайти маълум қилди.

“Саудия Арабистони ҳарбий саноати турк учувчисиз қурилмаларига қизиқиш билдирди ва Baykar компанияси билан музокара ўтказишга тайёр”, – дейилади сайтда эълон қилинган ҳисоботда.

Туркия дронлари бир қатор низолар, хусусан, Сурия, Ливия, Тоғли Қорабоғ ҳамда Украинада ҳарбий можароларда кенг қўлланиши ортидан халқаро эътирофларга сазовор бўлди.

Агар Tactical Report ҳисоботи ҳақиқатга тўғри келса, Саудия Арабистони Нигерия, Эфиопия, Қатар, Ливия, Марокаш ва Польша қаторида Bayraktar’нинг навбатдаги фойдаланувчисига айланди.

Риёз ва Анқара муносабатлари 2018 йилдан кейин анча илиқлашди. 2018 йилда саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши икки давлат муносабатларининг совуқлашишига олиб келганди.

Ўтган ой охирида Ражаб Тоййиб Эрдоған Саудия Арабистонига расмий ташрифни амалга оширди.

Икки давлат  турли йўналишлар, хусусан, мудофаа соҳасида ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олган. Саудияга ташрифидан аввал Эрдоған мудофаа ва молия соҳаларида ҳамкорлик икки давлат манфаатларига жавоб беришини таъкидлаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги вазият ва Путиннинг Марказий Осиёга ташрифи

436 21:50 01.07.2022

ИВВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

730 21:45 01.07.2022

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

167 21:30 01.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

257 21:00 01.07.2022

Хотира

284 20:30 01.07.2022

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

247 20:00 01.07.2022
« Орқага