Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Саудия Арабистони: «Исроил Фаластин давлатини яратишга рухсат бериши керак…»

1633

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш имкониятини рад этиб, биринчи навбатда, Фаластин давлатчилигини яратиш муаммосини ҳал қилиш кераклигини айтган.

«Буни ривожлантиришнинг энг яхши усули - фаластинликлар муаммосини ҳал қилиш йўлини топиш ва Фаластин давлатини яратишдир», деб фикрини билдирган у Аспен хавфсизлик форумининг виртуал конференциясида. «Исроил-Фаластин можаросини узоқ муддатга барқарор ҳал қилмасак, биз минтақада ҳақиқий хавфсизликка эга бўлмаймиз». Вазирнинг қўшимча қилишича, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн, Судан ва Марокашни ўз ичига олган Иброҳим битимини нормаллаштиришга эришишнинг энг яхши йўли Исроилнинг минтақада тўлиқ нормаллашувини таъминлайдиган "фаластинликлар муаммосини ҳал қилиш ва Фаластин давлатига йўл топиш" бўлади.

Бу келишувлар фаластинликлар томонидан қораланиб, улар келишувчи давлатлар араб давлатлари фақат икки давлат тузилиши ҳақида қарорга келгандан кейингина тинчлик ўрнатади деган ягона позициядан воз кечганини таъкидлайди. Бу борадаги Исроил билан музокаралар кўп йиллар давомида тўхтаб қолди.

Бин Фархон, шунингдек, форумда Теҳрон Яқин Шарқда "салбий фаолиятни" давом эттириш учун "қувват тўплашни давом эттираётгани" ҳақида огоҳлантирган. "Бугун Эроннинг Форс кўрфазидаги қўшимча фаоллигини кўрсатиши мумкин бўлган хабарлар бор". У ядровий битим бўйича ҳар қандай музокараларда Эроннинг минтақавий хатти-ҳаракатларини ҳисобга оладиган яхлит ёндашувга чақирган.

Биз, албатта, Эрон билан ядровий технологияларни ҳозир ва келгусида қўлга киритмаслигини кафолатласа, биз Эрон билан тузилган битимни қўллаб-қувватлаймиз», - дея изоҳлаган саудиялик вазир.

Ар-Риёд ва Теҳрон муносабатлари 2016 йилда узилган. Бироқ, апрел ойида улар бир-бирлари билан минтақага таъсир кўрсатадиган кескинликни камайтиришга қаратилган тўғридан-тўғри музокараларни бошлаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саудия Арабистони ва Таиланд дипломатик муносабатларни тиклашга келишиб олди

190 10:30 27.01.2022

Араб коалицияси Яманда ҳусийларга қарши кенг миқёсли операция ўтказяпти

563 21:05 20.01.2022

Саудия Арабистони ва Эрон муносабатлари яхшиланмоқда

428 14:40 17.01.2022

Саудия энг саховатпеша давлатлар қаторида

1153 12:55 17.01.2022

Умра зиёратчилари қайси вакциналар билан эмланган бўлиши керак? 

1913 17:58 15.01.2022

Греция Туркиянинг устидан Саудия Арабистонига шикоят қилди

1041 08:00 05.01.2022
« Орқага