Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Саудия Арабистони Исроилнинг Қуддус ва Фаластиндаги ҳаракатларини қоралади

1365

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон 9 сентябрь куни араб вазирлари қўмитасининг йиғилишида иштирок этди, деб хабар беради Ал-Арабия нашри.

Файсал бин Фархон минтақавий муаммолар, жумладан Исроилнинг Фаластин ҳудудларидаги ҳаракатлари муҳокама қилинган учрашувда раислик қилган. Учрашувда томонлар Исроилнинг Қуддус ва Фаластин давлатига нисбатан сиёсатини қоралади. Араб давлатлари Вазирлар Қўмитаси халқаро ҳамжамиятни Исроилнинг халқаро ҳуқуқни бузишини тўхтатишга чақирди. Шунингдек, учрашув чоғида улар халқаро ва араб ташкилотларининг Исроил сиёсатини тугатиш ва фаластинликларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳаракатларини муҳокама қилишди.

Аввалроқ, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср ва Баҳрайн вазирлари қатнашган Араб давлатлари Лигаси йиғилиши давомида Эрон ядровий иншоотларини текширишга чақирилгани хабар қилинган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Араб коалицияси Яманда ҳусийларга қарши кенг миқёсли операция ўтказяпти

493 21:05 20.01.2022

Саудия Арабистони ва Эрон муносабатлари яхшиланмоқда

405 14:40 17.01.2022

Саудия энг саховатпеша давлатлар қаторида

897 12:55 17.01.2022

Умра зиёратчилари қайси вакциналар билан эмланган бўлиши керак? 

1836 17:58 15.01.2022

Греция Туркиянинг устидан Саудия Арабистонига шикоят қилди

1022 08:00 05.01.2022

Эрдоған Саудияга боради. Алоқалар яхшиланяптими?

798 11:29 04.01.2022
« Орқага