Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Саудия Арабистони нефт объектларига дронлар ҳужуми

795

Яманлик ҳусийлар Саудия Арабистонидаги бир нечта нефт объектларига дронлар ёрдамида ҳужум уюштирди. 

Bloomberg агентлигининг Саудия Арабистони Энергетика вазирлигига таяниб хабар беришича, денгиздан уюштирилган ҳужум Рас-Таннура портида жойлашган экспорт терминалидаги нефт резервуарларига қаратилган эди. Портда жами учта терминал бўлиб, бу ерда мамлакатнинг асосий нефт турлари ҳамда нефтни қайта ишлаш маҳсулотлари юкланади. 

Энергетика вазирлиги Saudi Aramco компаниясининг ходимлари яшайдиган турар жой мажмуасининг олдига ракета парчалари тушганини ҳам билдирди.  

Ҳар икки ҳужумда ҳеч ким жабрланмаган, нефт объектларига ҳам зарар етмаган. 

Ҳусийлар вакили Яҳё Сари якшанба куни Саудия Арабистонига қарата саккизта баллистик ракета ва 14 та бомбали дрон учирилганини айтган эди. Охирги вақтда ҳусийлар бундай ҳужумларни орттиргани кузатилмоқда. 

Яманда исёнчи ҳусийларга қарши қаратилган курашда ҳукумат кучларини Саудия Арабистони бошчилигидаги халқаро коалиция қўллаб-қувватлаб келяпти. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Араб коалицияси Яманда ҳусийларга қарши кенг миқёсли операция ўтказяпти

493 21:05 20.01.2022

Саудия Арабистони ва Эрон муносабатлари яхшиланмоқда

404 14:40 17.01.2022

Саудия энг саховатпеша давлатлар қаторида

839 12:55 17.01.2022

Умра зиёратчилари қайси вакциналар билан эмланган бўлиши керак? 

1831 17:58 15.01.2022

Греция Туркиянинг устидан Саудия Арабистонига шикоят қилди

1022 08:00 05.01.2022

Эрдоған Саудияга боради. Алоқалар яхшиланяптими?

798 11:29 04.01.2022
« Орқага