Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Саудия Арабистони қиролининг укаси ҳибсга олинди

3520

Саудия Арабистонида қиролик оиласининг уч аъзоси жума куни ҳибсга олинган. Бу ҳақда New York Times ва Wall Street Journal нашрлари хабар тарқатди.

Ҳибсга олинганлардан бири қирол Салмоннинг укаси Аҳмад ибн Абдулазиз, иккинчиси эса собиқ валиаҳд шаҳзода – Муҳаммад ибн Наиф. Уларнинг ҳар иккиси ҳам турли вақтларда ички ишлар вазирлигини бошқарган. 

New York Times нашрининг ёзишича, ҳибсга олинган учинчи киши шаҳзодалардан бири Наваф ибн Наифдир.

Бу кишилар ҳибсга олингандан кейин уйларида тинтив ўтказилган. Wall Street Journal ҳибсга ва тинтувга ватанга хиёнат бўйича очилган иш сабаб бўлганини ёзди. 

Қироллик оиласи аъзоларининг ҳибсга олингани ҳозирча расман тасдиқлангани йўқ. Бироқ журналистларнинг тахминига кўра, бу ишларнинг орқасида валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон турган бўлиши мумкин. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хушхабар: Ҳаж ва умра квотаси икки баробарга кўтарилди

773 19:26 29.09.2022

Янги дастур зиёратчиларга катта қулайликлар яратади — Саудия Ҳаж ва умра ишлари вазири

735 14:44 29.09.2022

Ҳаж ва умра ишлари вазири билан тарихий учрашув

468 16:30 28.09.2022

Муҳаммад бин Салмон тахт томон яна бир қадам илгарилади

682 10:35 28.09.2022

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазири ташриф буюрди

671 18:51 27.09.2022

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги янги дастурни ишга туширди

1365 13:00 27.09.2022
« Орқага