Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Саудия ҳукумати умра зиёратига рухсат бермоқда

3142

Саудия Арабистони якшанба кунидан умра зиёратига борадиган мусулмонлар зиёратгоҳларини қайта очади, деб хабар қилмоқда SPA давлат ахборот агентлиги.

"Масжидул Ҳарам умра зиёратчилари ва ибодат қилувчиларни қабул қилишга тайёр", деб агентлик SPA Масжидул Ҳарам раҳбарининг ўринбосари Саъд ибн Муҳаммад ал-Муҳаймиднинг сўзларини келтирган.

Унга кўра, зиёратчилар Ҳарамга ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган чоралар асосида қабул қилинади. Ўтган жума куни мусулмонлар ҳаётларида камида бир марта бажаришлари шарт бўлган Исломнинг бешта устунидан бири бўлган ибодат – ҳар йилги Ҳаж ибодати якунланди.

Саудия Арабистонининг 60 минг фуқароси қатнашган бу йилги ҳажда илгариги йиллардан анча кам зиёратчи қатнашган бўлса-да, COVID-19 пандемияси шароитида ўтказилган 2020 йилги ибодатдан кўра кўпроқ ҳожилар иштирок этди. Ўтган йили Саудия Арабистони ҳукумати пандемия сабабли Ҳаж зиёратини 10 минг мусулмонга чеклаб қўйган эди.
Айни пайтда, умра - бу мусулмонлар йилнинг исталган вақтида амалга ошириши мумкин бўлган ихтиёрий равишда адо этиладиган кичик зиёратдир. Умра ўтган феврал ойида коронавирус юқишидан қўрқиб тўхтатилган эди.

2020 йил октябр ойида ҳам Саудия Арабистони ҳукумати олти ойлик танаффусдан сўнг умра зиёратига учун қайта очилган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саудия Арабистони ва Таиланд дипломатик муносабатларни тиклашга келишиб олди

191 10:30 27.01.2022

Араб коалицияси Яманда ҳусийларга қарши кенг миқёсли операция ўтказяпти

563 21:05 20.01.2022

Саудия Арабистони ва Эрон муносабатлари яхшиланмоқда

428 14:40 17.01.2022

Саудия энг саховатпеша давлатлар қаторида

1154 12:55 17.01.2022

Умра зиёратчилари қайси вакциналар билан эмланган бўлиши керак? 

1913 17:58 15.01.2022

Греция Туркиянинг устидан Саудия Арабистонига шикоят қилди

1041 08:00 05.01.2022
« Орқага