Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Саудия Арабистони ва Эрон муносабатлари илиқлашмоқда: ташқи ишлар вазирлари учрашади

569

Саудия Арабистони ва Эрон ташқи ишлар вазирлари Рамазон ойининг бошланиши муносабати билан телефон орқали гаплашиб, элчихоналар ва консулликларни қайта очиш жараёнини бошлаш учун тез орада учрашишга келишиб олдилар, дея хабар беради Саудия ташқи ишлар вазирлиги.

"Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал бин Фархон ас-Сауд ҳамкасби Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён билан телефон орқали суҳбатлашди ва ҳар икки мамлакатда пайшанба куни бошланадиган Рамазон ойи муносабати билан ўзаро табрик алмашди", дейилади Саудия ТИВ баёнотида.

Вазирлар учрашуви 10 март куни Хитой воситачилигида эълон қилинган яқинлашувдан сўнг икки давлат ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш йўлидаги навбатдаги қадам бўлиши кутилмоқда. Бу икки мамлакат ўртасидаги дипломатик алоқалар узилганига етти йил ўтиб тикланиш арафасида турибди.

2016 йилда Саудия Арабистонида таниқли шиа мусулмон олими қатл этилиши ортидан эронлик намойишчилар Саудия Арабистони дипломатик миссияларига ҳужум қилганидан кейин Риёз Теҳрон билан алоқаларини узган эди. 

Эрон ва Саудия Арабистони Яқин Шарқдаги бир қанча можаро зоналарида, жумладан ҳусий исёнчиларини қўллаб-қувватлайдиган Теҳрон ва ҳукумат тарафдори бўлган ҳарбий коалицияга раҳбарлик қиладиган Риёз ўртасида Яманда ҳам келишмовчиликлар юзага келган.

Бироқ сўнгги пайтларда икки томон ҳам муносабатларни яхшилашга интилмоқда.

Хитой воситачилигида амалга оширилган келишувга кўра, Эрон ва Саудия Арабистони икки ой ичида ўз элчихоналари ва ваколатхоналарини қайта очиши ҳамда 20 йилдан кўпроқ вақт аввал имзоланган хавфсизлик ва иқтисодий ҳамкорлик келишувларини амалга ошириши кутилмоқда.

Якшанба куни Эрон расмийларидан бири Эрон президенти Иброҳим Раисий подшо Салмоннинг Саудия Арабистонига ташриф буюриш таклифини ижобий қабул қилганини, аммо Риёз буни ҳали тасдиқламаганини айтди. Амир Абдуллоҳиён ҳам шу куни журналистларга икки давлат ўзларининг юқори мартабали дипломатлари ўртасида учрашув ўтказишга келишиб олганликларини маълум қилган.

Саудия Арабистони ва Эрон ўртасидаги илиқлик ўнлаб йиллар давомида нотинч бўлган минтақадаги муносабатларни ўзгартириши мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Каховка ГЭСи: қурбонлар ҳақида расмий маълумот берилди

1017 18:12 08.06.2023

Тожик мигрантлари муаммолари, Лавровнинг ташрифи ва ЕОИИ масаласи

1081 15:35 08.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

718 13:07 08.06.2023

Канада: мусулмонлар мактабдаги  ЛГБТ дарсларига қарши чиқишди

1408 10:32 08.06.2023

Мадина шаҳри 2023 йилги Ҳаж мавсумига тайёр

736 09:49 08.06.2023

Эрон гипертовушли ракета ишлаб чиқарувчи дунёдаги тўртинчи давлат бўлди

1479 15:30 07.06.2023
« Орқага