Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон қиролликка ташриф билан келган Ироқ Бош вазири Мустафо Козимий билан учрашди.
SPА ахборот агентлиги хабарига кўра, Ироқ бош вазирини расмий кутиб олиш маросими Жиддадаги “Ас-Салом” саройида бўлиб ўтди.
Икки томонлама ҳамкорлик масалалари, минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган қадамлар муҳокама қилинди.
Айни пайтда Ироқ ОАВлари Саудия Арабистонига ташрифидан сўнг Козимий Эронга йўл олишини хабар қилди.
2021 йилнинг апрель ойидан бошлаб Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги музокаралар Ироқда ўтказилмоқда.