Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Саудия Арабистони ва Ўмон ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олди

749

Саудия Арабистони подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз ал-Сауд ва Ўмон султони Ҳайсам ибн Ториқ ал-Саид қўшма мувофиқлаштириш кенгаши тузиш бўйича ўзаро англашув меморандумига қўл қўйди. Улар якшанба куни Саудиянинг янги барпо этилаётган Неом шаҳрида учрашди.

Қўшма мувофиқлаштириш кенгашининг асосий мақсади икки давлат ўртасида сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, халқаро масалаларда Риёз ва Маскат ўртасида мувофиқлаштириш ишларини амалга ошириш бўлади.

Неомда муҳокама этилган масалалар орасида икки давлат ўртасида автотрасса барпо этиш ҳам бор эди. Узунлиги 740 километрга тенг бўладиган йўл (160 километрлик қисми Ўмондан, 580 километрлик қисми эса Саудиядан ўтади) давлатлар орасида автотранспортларнинг ҳаракатланишини сезиларли даражада осонлаштириши кутилмоқда. 
Музокараларда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон ҳам иштирок этди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ақалли бир доза вакцина олганлар энди Саудияга кира олади

450 12:05 30.11.2021

Ливан президенти Саудия Арабистони билан муносабатларни яхшилашга ваъда берди

222 10:28 22.11.2021

Тарихда бугун: Масжидул ҳаромга бостириб кирилди

2638 09:05 20.11.2021

Саудия Арабистони юқори малакали хорижлик мутахассисларга фуқаролик бермоқчи

1233 17:40 12.11.2021

Саудияда ёш болалар ҳам коронавирусга қарши эмланади

314 13:10 06.11.2021

АҚШ Саудия Арабистонига ракета етказиб беради

370 18:05 05.11.2021
« Орқага