ArabNews нашрининг ёзишича, Саудия Арабистони ҳукумати бир қатор мутахассисликларда юқори малакатага эга хорижликларга фуқаролик беришга қарор қилди.
Подшоҳ фармонига биноан ушбу имкониятдан ҳуқуқ, тиббиёт, маданият, спорт ва техник соҳаларда ишлайдиган ҳамда муаяйн малакага эга хорижликлар фойдаланиши мумкин. Мазкур қарор профессионаллар учун олий даражадаги жозибадор ишбилармонлик муҳитини яратига қаратилган Vision 2030 билан ҳамоҳанг эканлиги қайд этилди.
Ҳукумат хорижлик мутахассислар, олимлар ва инноваторларга фуқаролик бериш орқали «Саудия Арабистонини бутун араб дунёси фахрланадиган турфа хилликлар марказига айлантириш»ни режалаштирмоқда.