Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Саудия Арабистонида 900 йиллик масжид қайта очилди

1651

Саудия Арабистонида йигирма йиллик танаффусдан кейин 900 йиллик тарихга эга “Атавла” масжиди қайтадан очилди. Бу ерда реконструкция ишлари олиб борилди. 

Ушбу масжид Баҳа шаҳри шимолидан 30 километр узоқликдаги Атавла қишлоғида жойлашган. Масжид деворлари турли шакллардаги тошлардан барпо этилган, томи эса арча шохлари билан ёпилган. Масжиднинг майдони 300 квадрат метрга яқин бўлиб, 130 кишини сиғдира олади 

Saudi Gazette нашрининг ёзишича, “Атавла” масжиди мамлакатдаги тарихий масжидларни реставрация қилиш бўйича валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон бошлаган лойиҳа доирасида таъминланди. Атавла қишлоғида йигирма йил аввал замонавий масжид қурилгач, тарихий масжид қаровсиз ҳолга келиб қолган эди.   

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон ва Саудия Арабистони муносабатлари янги даврга кирмоқда

945 09:15 07.06.2023

Саудия Арабистони аҳолиси 32 миллиондан ошди

1228 14:19 01.06.2023

Саудия Арабистони ва Канада ярашув йўлини танлашди

1270 16:10 25.05.2023

Зеленскийнинг Саудияга кутилмаган ташрифи

2475 19:20 19.05.2023

Эрон  ва Саудия Арабистони ярашуви Яманга тинчлик олиб келадими?

1893 14:05 03.05.2023

АҚШ Саудия Арабистонининг Эрон билан муросага келишини кутмаган эди

2510 09:40 03.05.2023
« Орқага