Қирол Салмон ибн Абдулазиз ўз соҳасининг мутахассиси бўлган ва Саудия Арабистонининг ривожланишига ҳисса қўшадиган олимларга фуқаролик беришни кўзда тутувчи қарорни имзолади. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги маҳаллий ОАВга таянган ҳолда хабар тарқатди.
Қайд этилишича, тиббиёт, компьютер, технология, қишлоқ хўжалиги, атом энергетикаси ва қайта тикланадиган энергетика, саноат, газ, сунъий онг, дастурий таъминот яратиш, робототехника, нанотехнология, геология, чорвачилик ва фазо тадқиқотлари соҳаларида мутахассис бўлган олимлар Саудия Арабистони фуқаролигини олиши мумкин.
Ушбу қарор шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон 2016 йилда эълон қилган Vision 2030 дастури доирасида қабул қилинди. Мазкур дастурдан кўзда тутилган мақсад мамлакат иқтисодиётининг нефтга қарамлигини камайтириш ва иқтисодиётнинг бошқа секторларини ҳам ривожлантиришдир.