Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Саудия Арабистонида янги нефт ва газ конлари топилди

883

Саудия Арабистонининг Saudi Aramco компанияси тўртта янги нефт ва газ конларини очган. Бу ҳақда мамлакат Энергетика вазири, шаҳзода Абдуллоҳ ибн Салмон маълум қилди, дея хабар бермоқда “Интерфакс”.  

Нефт конларидан бири мамлакат шарқида, Дахрон шаҳри яқинида, иккинчиси Рафҳа шаҳрининг шимоли-ғарбида – Ироқ билан чегарада топилган. Газ конлари эса Гавар нефт кони яқинидаги Ал-Минаҳаз ва Ал-Саҳбаа қудуқларида аниқланган.

Энергетика вазири Абдуллоҳ ибн Салмон айтишича, Saudi Aramco компанияси ушбу конлардаги нефт, газ ва конденсат миқдорини аниқлаш ишларини давом этирмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони иқтисодиёти нефт экспортига асосланган. Дунёдаги нефт захирасининг 25 фоизи айнан шу мамлакат ҳудудида жойлашган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ Ямандаги уруш учун Саудияни айблаяпти

709 16:40 18.09.2021

Мусулмонлар илм-фанда қанчалик илғор бўлганини кўрсатувчи қўлёзма

976 17:20 16.09.2021

Саудия Арабистонидаги ҳайвон ҳайкаллари энг қадимий деб топилди

717 09:32 16.09.2021

Эрон-Саудия музокаралари янги ва яхши босқичга чиқмоқда

369 12:05 15.09.2021

Саудия Арабистони Исроилнинг Қуддус ва Фаластиндаги ҳаракатларини қоралади

1162 21:40 10.09.2021

Маккада муқаддас Каъба эшиги жорий таъмирдан чиқди

1001 21:30 09.09.2021
« Орқага