Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Саудия ҳукумати масжидларда эътикоф ўтиришга рухсат берди

746

Саудия Арабистони Соvid-19га қарши чора тадбирлар юзасидан масжидларда эътикоф ўтиришга қўйилган икки йиллик чекловларни бекор қилди, яъни бу йил рамазон ойининг охирги 10 кунида мусулмонлар Макка шаҳридаги Масжидул Ҳаром (Каъба) ва Мадина шаҳридаги Масжид ан-Набавийда эътикоф ибодатини амалга оширишлари мумкин.

Бу ҳақда Саудия Арабистонининг SPA ахборот агентлигининг хабар тарқатди. “Пайғамбаримизнинг суннатларига мувофиқ, бу йил Рамазон ойининг охирги 10 кунида ҳар икки масжидда ҳам эътикофда ўтириш имконияти бўлади”, дейилади хабарда.

Бундан ташқари, тез орада рухсат олиш учун аризалар электрон шаклда очилиши қайд этилди.

Маълумот учун: Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий сайти muslim.uz да эътикоф ҳақида жумладан шундай дейилади:

“Эътикоф” луғатда “турмоқ”, “тутиб турмоқ” деган маъноларни англатади. Шариатда эса махсус жой бўлмиш масжидда рўзадор ҳолда эътикоф нияти ила туриш, қолишдир. Эътикоф агар ихлос ва гўзал ният билан қилинса, савоби улуғ амаллардандир. Ато ибн Абу Рабоҳ айтади: “Эътикоф ўтирувчи худди бировнинг эшигида ўзининг улкан ҳожатини раво қилишларини сўраб: “Менинг ҳожатимни чиқармагунингизча ўрнимдан турмайман”, деяётган кишига ўхшайди. Шу боис, Аллоҳнинг уйида эътикоф ўтирган одам то гуноҳларимни кечирмагунингча ўрнимдан турмайман, дегандек бўлади. 

У уч қисмга бўлинади:

  1. Вожиб – назр қилинган эътикоф
  2. Суннат – рамазоннинг охирги ўн кунлигидаги эътикоф
  3. Мустаҳаб – ўн кунликдан бошқа исталган пайтдаги эътикоф

Чунки, рамазон ойининг охирги ўн кунлигидаги эътикоф кифоя қилиш йўли билан суннати муаккададир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бунга қаттиқ амал қилганлар. Саййида Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам рамазоннинг охирги ўн кунлигида то Аллоҳ таоло жонларини қабз қилгунча эътикоф ўтирар эдилар. У кишидан сўнг аёллари эътикоф ўтиришарди”.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент Шавкат Мирзиёев умра ибодатини бошлади

105 01:25 19.08.2022

 "Тарихнинг номаълум саҳифалари"

224 21:05 18.08.2022

Эшикоға беги

275 20:35 18.08.2022

Илм излаб сафар қилишдаги фазилатлари

212 20:05 18.08.2022

Фашистлар Германияси ва советлар ҳамкорлиги

333 19:35 18.08.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш бўйича баёнот берди

298 18:58 18.08.2022
« Орқага