АҚШ суди Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон ва қирол оиласига яқин бир неча кишиларни мамлакат разведкасининг собиқ ходими Саад Жабрининг даъво аризасига биноан сўроқ қилишга чақирди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.
Жабрининг таъкидлашича, Саудия раҳбарияти уни АҚШ ва Канадада ўлдришига ҳаракат қилишган. Шунингдек уни ўз юртига қайтариш учун болаларидан ҳам фойдаланишган. Собиқ ходимнинг «қироллик саройи ва умуман Саудия Арабистонининг бошқарув давраси» ҳақида сирли маълумотлар эгаси экани айтилади.
ОАВда тарқатилган хабарларга кўра, Саад Жабрида 2018 йилда Саудиянинг Истанбулдаги бош консуллигида судсиз ўлдирилган журналист ва The Washington Post колумнисти Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши юзасидан Муҳаммад ибн Салмоннинг шахсан ўзи гуруҳ тузгани ҳақида маълумотлар бор.
Аризачи 100 бетдан ошиқ бўлган даъвосида ўзининг ўлдирилиши режаси қандай тузилганини батафсил ҳикоя қилади. Қошиқчи ҳам айнан шу сценарий асосида ўлдирилганини таъкидлайди.