Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Саудияда «қонунбузар ҳожи»лар жаримага тортилди

1548

Саудия Арабистонида COVID-19 чекловларини бузиб, муқаддас Ҳаж зиёратини бажаришга уринган тўққиз киши ҳар бири 2666 доллар (10000 Саудия риёли) миқдорида жаримага тортилди, дея хабар қилган хавфсизлик кучлари шанба куни.

Қонунбузарлар зарур рухсатномаларни олмаган ҳолда ҳаж сафарида қатнашмоқчи бўлган пайтда ушланган. COVID-19 тарқалишининг олдини олиш чекловлари сабабли бу йил ҳажга боришга фақат 60 мингга яқин одам рухсат олган. Пандемиядан олдинги йилларда ҳаж сафарига икки миллиондан ортиқ киши ташриф буюрган эди. Қонунбузар зиёратчилар Макканинг Мино минтақасидаги "чодирлар шаҳарчаси"да ушланган.

Ҳаж хавфсизлик кучлари вакили Сами ал-Шувайраҳ Саудия Арабистони расмий хабар агентлигига берган баёнотида, Ҳаж ҳафталиги (17-22 июл) пайтида Масжидул Ҳарам, унинг атрофига ёки Мино, Муздалифа ва Арафот муқаддас жойларига боришга ҳаракат қилган ҳар бир кишини жаримага тортилишини айтган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саудияда болалар ҳам коронавирусга қарши эмланади

403 14:50 04.08.2021

Саудия Арабистони сайёҳлар учун очилмоқда

755 15:34 31.07.2021

Эмланмаган саудияликларнинг ҳаракатланиши чекланади

363 10:25 28.07.2021

Саудия Арабистони ва Покистон алоқалари мустаҳкамланиш йўлида

625 20:00 27.07.2021

Саудия ҳукумати умра зиёратига рухсат бермоқда

694 18:00 27.07.2021

Саудия Арабистони умра зиёрати учун талабларни эълон қилди

1882 11:45 27.07.2021
« Орқага