Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Саудияда ёш болалар ҳам коронавирусга қарши эмланади

440

Саудия Арабистонида Pfizer-BioNTech компаниясининг 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар учун коронавирусга қарши вакцинаси тасдиқланди, дея хабар бермоқда ArabNews.

Ўтган ҳафта Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги ота-оналарга ёш болаларни COVID-19 га қарши эмлашга муносабати ҳақида сўровнома юборган эди. 

Айни пайтда Pfizer компанияси Саудия Арабистонига вакцина 5 ёш ва ундан катта болалар учун хавфсиз деб топилганлиги ҳақидаги далилларни тақдим этди. Қолаверса, мазкур вакцина октябрь ойида АҚШда ёш болалар учун тасдиқланган.

Эслатиб ўтамиз, икки ҳафта олдин Саудия Арабистони Таълим вазирлиги коронавирусга қарши эмланмаган 12 ёшгача бўлган болаларни масофавий таълимга ўтказди. Август ойида мамлакатдаги 12 ёшдан катта болалар эмланган эди. Саудия Арабистони расмийлари ота-оналарга шарт қўйди дейиш мумкин: болалар мактабга қайтиши учун улар эмланишлари керак, акс ҳолда улар масофавий таълимда қолади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Пандемия бойларга қўл келди

562 19:05 17.01.2022

Ҳиндистонда коронавирусдан касалланиш йил бошига нисбатан 1100 фоизга ортган

496 12:12 16.01.2022

Ўзбекистонга келувчилар учун мажбурий экспресс-тест нархи маълум қилинди

741 16:40 15.01.2022

Тошкентда узлуксиз ишловчи COVID поликлиникалари фаолияти йўлга қўйилди

241 12:05 15.01.2022

Иш берувчилардан ходимларини коронавирусга қарши эмлашни таъминлаш сўралди

235 16:35 14.01.2022

Ўзбек олимлари яратган дори коронавирусни даволаш протоколига киритилди

617 12:20 13.01.2022
« Орқага