Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Саудияликлар Буюк Британияга визасиз кириши мумкин

509

Кеча Бирлашган Қироллик Саудия Арабистонининг барча фуқаролари кириш визасидан озод қилинишини эълон қилди.

The Saudi Gazette хабарига кўра, Буюк Британиянинг Қиролликдаги элчиси Нил Кромптон Саудия Арабистони фуқаролари «1 июндан бошлаб Буюк Британияда электрон визасиз режим учун ариза топширишлари мумкин бўлади».

«Электрон визадан воз кечиш Буюк Британияга визасиз саёҳат қилиш имконини беради», деб ёзган Кромптон Твиттерда ва кичик тўлов олинишини қўшимча қилган.

Элчининг таъкидлашича, хизмат «виза олиш учун мурожаат қилишдан кўра тезроқ бўлади, чунки саёҳатга чиқишдан олдин биометрик маълумотларни тақдим этиш, виза топшириш марказига ташриф буюриш ёки паспортни топшириш шарт эмас».

«Визаларнинг яхшиланиши фуқароларимиз учун катта хавфсизликни таъминлаб, Форс кўрфази мамлакатларидан ишбилармонлик ва дам олиш учун бу ерга саёҳат қилишни осон ва арзонлаштиради», деган Кромптон.

Саудиянинг Буюк Британиядаги элчихонаси бу қарорни олқишлаб, бу Саудия фуқароларининг Буюк Британияга ташриф буюришини осонлаштиришини айтган.

«Британия ҳукуматининг Саудия Арабистони фуқароларини виза тартиб-қоидаларидан озод қилиш ва электрон режимни жорий этиш тўғрисидаги қарори барча соҳаларда икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадамдир», — дея қўшимча қилган элчихона.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари бир-бирларини байрам билан табриклади

197 21:43 05.07.2022

Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигига қандай ташқи кучлар раҳна солмоқда?

717 21:30 05.07.2022

Ҳаж зиёратида юрган Баҳодир Жалолов қорақалпоқ халқига мурожаат йўллади  

446 21:15 05.07.2022

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди

484 21:07 05.07.2022

Ўзбекистон ТИВ Термиздаги ҳолат бўйича баёнот берди

1463 20:22 05.07.2022

Илихон

164 20:15 05.07.2022
« Орқага