Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Сайфулислом Қаззофийнинг номзоди рад этилгани ҳақидаги хабарлар асоссизми?

1366

Душанба куни Ливия сайлов комиссияси Ливия собиқ ҳукмдори Муаммар Қаззофийнинг ўғли Сайфулислом Қаззофийнинг номзодлик аризаси рад этилгани ҳақидаги хабарларни асоссиз деган.

Комиссия матбуот котиби Холид Меннаий Анадолу ахборот агентлигига сайлов комиссиясининг расмий веб-сайти ва ижтимоий медиа аккаунтлари «киберҳужум»га учраганини айтган.

Унинг тушунтиришича, Сайфулислом Қаззофий номзоди рад этилгани ҳақидаги хабарларни жойлаштирган веб-сайтлар кўп ўтмай ўчириб ташлаган.

«Сайфулислом номзоди бўйича ҳеч қандай қарор (комиссия томонидан қабул қилинган) йўқ», деган Меннаий.

Якшанба куни Сайфулислом Ливияда 24 декабрь куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этиш учун ариза топширган эди.

2020 йил 15 ноябрда Тунисда бўлиб ўтган учрашувларда Ливиянинг сиёсий рақиблари томонидан БМТ кўмагида эришилган келишувга мувофиқ, Ливия президентлик ва парламент сайловлари 24 декабрга белгиланган.

Парламент, Давлат Олий Кенгаши ва бирлик ҳукумати ўртасида сайлов ваколатлари ва қонунлар бўйича зиддият давом этаётганига қарамай, нефтга бой мамлакатнинг сайлов комиссияси 8 ноябрь куни сайлов участкалари учун номзодларни рўйхатга олишни бошлади.

Ливияликлар бўлажак сайловлар нефтга бой мамлакатни кўп йиллар давомида қийнаб келаётган қуролли можарога барҳам беришга ёрдам беришига умид қилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркистоннинг қулаши ва оммавий қатағонлар

435 21:05 01.10.2022

Укамни гўдаклигида холам эмизган...

730 20:10 01.10.2022

Ислом оламининг қадимий беш кутубхонаси

390 19:25 01.10.2022

Фиқҳнинг уммат орасида тарқалишига сабабчи бўлган тўрт саҳоба. Саҳобалар даврида фиқҳнинг ҳолати

386 17:55 01.10.2022

Мансур ибн Илёс Шерозий — нейрожарроҳлик асосчиси

298 17:15 01.10.2022

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

532 15:55 01.10.2022
« Орқага