Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Сел оқибатлари бартараф этилмоқда — ФВВ

695

Кеча республикамизнинг айрим ҳудудларида кучли ёғингарчилик натижасида сел оқимлари ва тошқин сувлари юзага келди.

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра, 20 апрель куни Самарқанд ва Жиззах вилоятларида бир соату ўттиз дақиқа ёғиб ўтган ёмғир бир ойлик ёғингарчилик миқдорини ташкил этган.

Ушбу гидрометеорологик ҳодисаларни бартараф этишда амалий ёрдам сўраб, аҳоли томонидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва таркибий тузилмаларининг «101», «1050» ва бошқа тезкор рақамларига ёмғир сувларини тортиш, об-ҳаво тўғрисида маълумотлар олиш ва бошқа масалаларда Самарқанд вилоятидан 222 та, Жиззах вилоятидан 14 та, Навоий вилоятидан 10 та, Қашқадарё вилоятидан 1 та жами 280 дан ортиқ мурожаат келиб тушган. Барча мурожаатлар бўйича, жумладан, сел оқимлари, сув тошқинлари ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш учун ёнғин-қутқарув бўлинмаларидан 92 та махсус техника, 20 та мотопомпа ҳамда 758 нафар қутқарувчи жалб этилди.

Амалга оширилган ишларни қуйидагича келтириш мумкин. Самарқанд вилояти бўйича:

Ёмғир ва оқава сувлари Самарқанд шаҳрининг 5 та шох кўчасидан ўтувчи автомобиллар қатнов қисмида, 54 та ички кўчалар атрофидаги ирригация тармоқларида, 20 дан ортиқ кўп қаватли уйларнинг ертўлалари ва атрофида, 84 та якка тартибдаги турар жой биноларининг ертўлалари ва ҳовлиларида, 5 та умумтаълим (9, 29, 39, 75-сон умумталим, 1 та ихтисослашган) мактаблар ва М.Улуғбек кўчасидаги «Кўзмунчоқ» номли МТМ ҳовлилари ҳамда Нарпай кўчасидаги «Муз саройи» биноси остидаги автотураргоҳда тўпланган.

Ёмғир сувлари Самарқанд туманининг 4 та МФЙларида кузатилиб, Булунғур тумани «Ғубдин» қишлоғи ҳудудидан ўтувчи М-39 «Алмати-Бишкек-Тошкент-Шахрисабз» автомобиль йўлининг 1046 км.да ўрнатилган д=1500 сув ўтказиш қувурига сиғмасдан йўл қатнов қисмининг бир томонида йиғилиб қолган. 

Юзага келган ҳолат оқибатларини бартараф этиш мақсадида, ёнғин-қутқарув бўлинмаларидан 144 нафар шахсий таркиб, 17 та ёнғин-қутқарув техникаси, 11 та мотопомпа ҳамда «Самарқанд сув таъминот» МЧЖдан 6 та махсус техника, 14 нафар ишчи-ходим жалб қилинди.

Жиззах вилояти бўйича:

Фориш туманининг тоғли ҳудудлари ва адирликларида кузатилган кучли ёғингарчилик натижасида содир бўлган сел оқими «Эгизбулоқ» МФЙда жойлашган 260 та хўжаликдан ўтиб, уларнинг 53 таси тўлиқ талофат кўрган, 44 таси ўрта ва 163 таси енгил даражада талофат кўрган. Қутқарувчилар томонидан 6 нафар фуқаро сел оқимлари ичидан қутқарилиб, Фориш тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Ушбу ҳудудда шундай сел оқимлари бундан тахминан 80 йиллар аввал кузатилган.

Сел оқими 15-сон умумтаълим мактаби ва 9-сон мактабгача таълим муассасаси ҳудудига (биноларнинг 1-қаватига) ҳам кирган. 1.5 км. ички йўлларга сел сувлари тошиши оқибатида транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган.

Юзага келган сел оқими натижасида «Эгизбулоқ» МФЙда жойлашган 25 та хўжаликда истиқомат қилувчи 100 дан ортиқ фуқаролар вақтинчалик яшаш учун яқин қариндошларининг уйларига кўчириб ўтказилиб, улар учун туман ҳокимлиги томонидан ҳаётий зарур маҳсулотлар захираси ташкил этилди.

Содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ишларига жами 520 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари, вилоят ва туман ҳокимлиги масъул раҳбарлари, ФВДТнинг ҳудудий ва қуйи тизимлари хизматлари ишчи-хизматчилари ҳамда 54 та махсус техника жалб этилди. 

Қашқадарё ва Навоий вилоятларида сел оқимлари ўз йўлидан оқиб ўтган. Сел ҳудудлардаги аҳоли яшаш хонадонлари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларига зиён етказмаган.

Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти назорати остида давом эттирилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркистоннинг қулаши ва оммавий қатағонлар

475 21:05 01.10.2022

Укамни гўдаклигида холам эмизган...

769 20:10 01.10.2022

Ислом оламининг қадимий беш кутубхонаси

413 19:25 01.10.2022

Фиқҳнинг уммат орасида тарқалишига сабабчи бўлган тўрт саҳоба. Саҳобалар даврида фиқҳнинг ҳолати

392 17:55 01.10.2022

Мансур ибн Илёс Шерозий — нейрожарроҳлик асосчиси

305 17:15 01.10.2022

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

542 15:55 01.10.2022
« Орқага