Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Селда бедарак йўқолган шахснинг мурдаси топилди

838

Жиззах вилоят прокуратураси сел тошқини юзасидан расмий баёнот берди.

Маълум қилинишича, кеча 20 апрель куни соат 15:00 ларда кучли ёмғир ёғиши оқибатида Фориш тумани, Эгизбулоқ маҳалласи ҳудудида Нурота тоғ тизмасидан Оришли қишлоғи орқали Эгизбулоқ қишлоғига сел тошқини келган.

Оқибатда шу ҳудудда яшовчи 4 нафар шахс вафот этган, 1 нафари бедарак йўқолган ва 6 нафари турли даражада тан жароҳати олган. Шунингдек, сел тошқини натижасида 53 та турар жой ва уларнинг ёрдамчи хўжалик биноларига зарар етган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида бедарак йўқолган шахс сувга чўкиши натижасида вафот этганлиги аниқланиб, унинг мурдаси топилди.

Бундан ташқари, воқеа содир бўлган ҳудудда тезкор штаб фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, тошқин оқибатлари бартараф этилмоқда. Терговга қадар текширув ҳаракатлари натижаси бўйича қўшимча равишда маълум қилинади”, дейилади прокуратура хабарида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Тез ёрдам» машинасида сув ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

318 10:35 16.08.2022

Айбсиз айбдор ва ноҳақликка учраган пенсионер ёхуд Омбудсман кўмаги

458 10:35 09.08.2022

106 йил олдин Жиззах қўзғолони бўлган эди

1011 11:35 13.07.2022

Бугун айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин

537 09:23 10.05.2022

Сел оқибатлари бартараф этилмоқда — ФВВ

574 10:49 21.04.2022
« Орқага