Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шаҳбоз Шарифнинг илк хорижий сафари Саудия Арабистонига бўлди

697

Покистоннинг янги бош вазири Саудия Арабистонига ташриф буюрди. Бу Шаҳбоз Шарифнинг янги лавозимидаги биринчи хорижий ташриф ҳисобланади.

Кеча Шариф Twitter саҳифасида Саудияни "қалбимизда алоҳида жой эгаллаган давлат” сифатида кўрсатган.

Бош вазирнинг Саудия Арабистонига ташрифи шанба куни тугалланиши кутилмоқда. 

Томонлар иқтисодий, савдо ва инвестицион алоқаларни кўриб чиқади, шунингдек, Покистондан келувчи ишчи кучи учун Саудия Арабистонида янада кенг имкониятлар яратилиши масаласи муҳокама қилинади. 

Шунингдек, Покистон Марказий Банки учуе Риёздан молиявий ёрдам сўраши мумкинлиги ҳам тахмин қилинмоқда. Покистон бош вазирларининг Саудияга ташрифида доимо молиявий ёрдам масаласи ўртага ташланган. 

Шу билан бирга Саудияда ишлаётган покистонликлар Шарифни қаттиқ танқид остига олган. Улар Имрон Хоннинг лавозимидан кетганидан норозилик билдирган. 

Кўпчилик Шаҳбоз Шариф билан бирга Исломободда ҳокимиятга коррупциялашган сулолавий оилалар ва элиталарнинг қайтганини айтмоқда. Шарифлар оиласи Саудия Арабистони билан қалин алоқаларга эга. Улар Покистондан қувғин қилинганда, 2000-2007 йилларда шу мамлакатда яшаган. Аммо Шарифнинг шахсий алоқалардан фойдалана олиши эҳтимоли кам, чунки валиаҳд шаҳзода Мухаммад бин Салмон охирги беш йилда катта ўзгаришларни амалга оширди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Толибон» Термиз яқинига тушган снарядлар ҳақида муносабат билдирди  

325 23:18 06.07.2022

Маккаи мукаррама: бугун зиёратчилар Тавофи Қудумни адо этишди

53 23:18 06.07.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Нукус воқеалари бўйича махсус баёнот берди

195 22:47 06.07.2022

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари бир-бирларини байрам билан табриклади

565 21:45 06.07.2022

Украина Европа Иттифоқига қўшилса нима бўлади?

284 21:30 06.07.2022

Хорижда ишга жойлаштириб қўяман деган ҳар кимга ҳам ишонманг!

174 20:45 06.07.2022
« Орқага