Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шарқий Қуддусда яҳудийлар учун яна турар жой қуришмоқчи

1039

Исроилнинг Қуддусдаги Ҳудудий режалаштириш ва қурилиш қўмитаси Шарқий Қуддусда яҳудийлар учун 3557 та хонадон қуриш лойиҳасини тасдиқлади. 

Турар жойларни Шарқий Қуддуснинг иккита мавзесида барпо этиш режалаштирилмоқда. 

Исроилнинг инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи “Ҳозироқ тинчлик” (Peace Now) ташкилоти баёнотида айтилишича, Қуддус ҳокимлиги ҳузуридаги қўмитанинг ушбу режани тасдиқлаши шунчаки тавсия характерида бўлиб, қўмитанинг бундай режани тасдиқлаш ваколати мавжуд эмас. 

Ташкилот аввалги баёнотларида АҚШнинг аввалги президенти Дональд Трамп даврида босиб олинган Фаластин ҳудудларида яҳудийлар учун турар жойлар икки баравар ортганини маълум қилган эди. 

Исроил Шарқий Қуддус ва Ғарбий соҳилни 1967 йилда босиб олган, бу ҳудудлардаги 250 дан ортиқ ноқонуний аҳоли пунктларида қарийб 600 минг яҳудий яшайди. 

Халқаро қонунларга кўра, босиб олинган Фаластин ҳудудларида яҳудийлар учун турар жойлар барпо этилиши мумкин эмас

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нетаняхунинг Буюк Британияга ташрифига норозилик билдириш учун Лондонда юзлаб одамлар йиғилди

604 12:00 25.03.2023

17 йил ҳибсда бўлган кекса фаластинлик маҳбус озод бўлди

939 11:05 14.03.2023

Саудия Арабистони Исроил билан яхши муносабат эвазига АҚШдан хавфсизлик кафолати ва ядровий ёрдам талаб қилмоқда

651 15:05 13.03.2023

Ғарбий Соҳилда Исроил кучлари томонидан уч фаластинлик ўлдирилди

354 18:40 09.03.2023

Қатар ва Миср Исроилнинг Женин шаҳрида амалга оширилган босқинини қоралади

619 17:35 08.03.2023

Исроил фаластинлик маҳбусларнинг пулларини ўғирлаб келмоқда

525 18:35 06.03.2023
« Орқага